|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
ZiyoNET Общественная образовательная сеть |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#21 |
![]() ![]() ![]() |
УРУШДАГИ ЭКОЛОГИК КУРАШ (экологическая борьба в войне) замонавий урушда олиб бориладиган курашнинг янги шаклларидан бири.
Урушдаги экологик кураш мазмунан, рақиб томонидан эгалланган ҳудудда ноқулай экологик вазиятни юзага келтириш, душман давлатнинг қуролли кучлари тегишли ҳаракатлар бажариши, иқтисодиёти ишлаши ва аҳолисининг турмуш кечириши учун қийинчиликлар туғдиришдан иборат. Давлатларнинг ҳаётий фаолияти меъёрий равишда кечишига йўл қўймаслик экологик курашнинг сўнгги чоралар сифатида кўриладиган шаклларида кўзда тутилади. Урушдаги экологик кураш ҳарбий ва ҳарбий бўлмаган воситалар қўлланилган тарзда олиб борилиб, ўз ичига: атом электр станциялари ва ўта хавфли кимёвий моддалар ишлаб чиқарадиган марказларни йирик ҳудудлар, атмосфера ва сув ҳавзаларига зарар етказиш учун вайрон этиш; озон қатламини атайин бузиб юбориш; ҳалокатли ҳодисалар, сув босишлар ва йирик ёнғинларни юзага келтириш; санаб ўтилган ҳаракатлар душман томонидан бажарилишининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар кўришни мужассам этади. Физиканинг янги тамойилларига асосланган, мисол учун геофизик қурол яратилган, шунингдек, таъсири узоқ вақт давом этиб, табиий алмашинувни издан чиқарадиган, катта майдонлардаги жамики ўсимлик қопламини йўқ қилиб юборадиган ўта заҳарли ва бошқа кимёвий моддалар қўлланилганида экологик курашнинг самараси кескин ошиб кетиши мумкин. УРУШ ДАВОМИЙЛИГИ (продолжительность войны) ҳарбий ҳаракатлар бошланишидан, токи батамом тугашига қадар ўтадиган вақт оралиғи. Урушлар қисқа муддатли, узоқ давом этадиган ва муттасил урушларга фарқ қилади. Қисқа муддатли (тез ўтадиган, «яшин тезлигида»ги) урушлар, одатда, бир йилдан узоққа чўзилмай, курашнинг кескин шакллари, ҳарбий воқеаларнинг тез ривожланиши, курашаётган томонлардан бири ўз мақсадларига қисқа вақтда эришиши билан тавсифланади. Бундай урушлар, аксарият ҳолларда, ҳарбий қудратлари тенг бўлмаган давлатлар ўртасидаги қуролли тўқнашувда юз беради. Иккинчи жаҳон урушида Германия томонидан Польша (1939 й.), Франция (1940 й.) ва Европанинг бир қатор бошқа давлатлари устидан ғалаба шу тариқа қозонилган. Сўнгги тарихий мисол тариқасида эса АҚШ давлати ва унинг иттифоқчилари томонидан: 1991 йили Форс кўрфазида Ироққа қарши («Саҳродаги тўфон» операцияси); 1999 йили Югославияга қарши; 2001 йили Афғонистонга қарши олиб борилган урушларни келтириш мумкин. Узоқ давом этадиган урушлар, одатда, бир йилдан тўрт йилгача олиб борилади. Тарихий мисол тариқасида Биринчи ва Иккинчи жаҳон урушларини келтириш мумкин. Етказилган талафотлар ўрнини кўп маротаба тўлатиш, қуролли кучларни тиклаб, кучайтириб бориш имконини берадиган қудратли ҳарбий ва иқтисодий имкониятларга эга йирик давлатлар (иттифоқлар) тўқнаш келган ҳолатда юз берадиган урушлар узоқ давом этадиган уруш саналади. Бундай урушлар, одатда, бир нечта давр ва кампаниядан иборат бўлиб, уларнинг шиддати дам кучайиб, дам сустлашиб бориши мумкин. Муттасил урушлар, одатда, беш баъзан эса бир неча ўн йилгача чўзилиб кетади. Ўтмишда ўтган «Етти йиллик», «Ўттиз йиллик», «Юз йиллик» урушларни муттасил урушларга мисол тариқасида келтириш мумкин. Бундай урушлар, одатда, қудратлари деярли тенг бўлган давлатларнинг (иттифоқларнинг) бир-бирига сабот-матонат ила қаршилик кўрсатишлари, ушбу ҳолат эса томонларнинг бирор-бирига қисқа муддат ичида узил-кесил ғалаба қозонишга имкон бермаслиги билан тавсифланади. Баъзан бундай давлатларнинг тўқнашувлари ўзаро боғлиқ жузъий уруш ва можаролар серияси шаклини касб этади. Халқларнинг ҳолдан тойиши, давлатларнинг равнақи деярли тўхтаб қолиб, кўп йилларга ортга сурилиб кетишига олиб келадиган катта талафот ва вайронагарчиликлар муттасил урушлар оқибати саналади. УРУШ ХОТИМАСИ (исход войны) уруш якунида юзага келадиган ва урушдан кейинги тинчлик шартларини белгилайдиган ҳолат. Уруш хотимаси, одатда, ҳарбий-сиёсий кучларнинг гуруҳларга тубдан қайта бўлиниб кетиши, муайян давлатлар юксалиб кетиб, маълум давлатлар таназзулга юз тутиши, дунё харитасининг қайтадан тузилиши ва янги ижтимоий-сиёсий тузилмалар шаклланишига олиб келади. Уруш хотимасининг вариантлари турлича бўлиши мумкин, жумладан: томонлардан бири зафар қозонади, иккинчиси эса мағлубиятга учраб, таслим бўлади; томонлардан бири ўз мақсадларига қисман эриша олади холос, бунинг оқибатида эса иккинчи томон адолатли сулҳ тузилишини кўзлайди; қарши уришаётган иккала томоннинг (барча томонларнинг) тинка-мадори қуригани боис уруш деярли натижасиз тугайди; уруш иккала томон учун фожиали оқибатлар билан якун топади; уруш (авваламбор, ядровий уруш) натижасида оммавий хаос қарор топади, жаҳон цивилизацияси ҳалокат ёқасига келиб қолади.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
Ответить |
Реклама и уведомления | |
|
|