Сообщение от barlos
АЁЛ
Гул ҳам бунча кўрмаган чирой,
Кўкда бунча тўлмагандир ой.
Иқбол шунча бўлур, ҳойнаҳой,
Мурувватдан яралган Аёл!
Сабо гажак зулфингга ошиқ,
Тилсим – тилло қулфингга ошиқ,
Илло, халак йўлингда ошиқ,
Садоқатдан яралган Аёл!
Сен замоннинг зайли, эртаси,
Маликаси – Лайли, эркаси,
Фасли баҳор сайли, эгаси,
Нафосатдан яралган Аёл!
Қароғинг тунд қайғуни тиғлар,
Гар жилмайсанг йиғилар йиғлар,
Меҳринг қолиб кўтарур туғлар ,
Матонатдан яралган Аёл!
Очун чаман гул анбарисан,
Ҳаёт чархин нури зарисан,
Биби, отин – сен ойпарисан,
Саодатдан яралган Аёл!
Гул ҳам бунча кўрмаган чирой,
Кўкда бунча тўлмагандир ой.
Ҳақиқатсан, эмассан хаёл,
Муҳаббатдан яралган Аёл! .
|