AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360
10,318/4,529
– 37
58/50
|
"Улуғ ва садоқатли муҳаббат". Хотиралар, Марям Ёқубова, Искандар Ёқубов
|
|
Цитата:
Улуғ мукофот
Мустақиллик – ўзбек халқиннг азалий орзуси, эрк ва ҳуррият йўлида жабру жафо чеккан улуғ аждодларимизнинг армони эди. Одил ака мамлакатимизнинг мустақилликка эришганини кўриб, нафақат шу эрксевар аждодларимиз, балки ўзларининг ҳам орзу-армонлари ушалганидан ғоят хурсанд бўлдилар. Мустақиллик офтобининг улар ҳаёт пайтида порлаб юборганига минг бора шукроналар айтдилар. Не-не юртдошларимиз бундай улуғ неъматнинг таъмини тотмай ўтиб кетганларидан афсус ва надоматлар чекдилар. Юртимизда амалга оширилаётган маънавият ва маърифат, адабиёт ва санъат йўналишидаги улкан ишларни, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган ва давлат сиёсати даражасига кўтарилган юмушларни, қўйинг-чи, барча соҳалардаги ютуқларни кўриб, беҳад қувондилар. «Мен каби ўсмирлик даври уруш йилларига тўғри келган инсон учун бундай
тарихий ўзгаришларни кўриш – улкан бахт. Фарзандларимизни, айниқса, набираларимиз, умуман, ўзбек халқини Худо ярлақаган экан. Бундай юрт қаерда ҳам бор, дейсиз, онаси», – деган гапларни тез-тез айтардилар.
Мустақиллик байрамларининг бири арафасида
бир шогирдлари қўнғироқ қилиб, Одил аканинг
меҳнатларини эътироф этилгани ва «Эл-юрт ҳурма-ти» орденига сазовор бўлганларини айтиб табрик¬лади. Бу хабарни сокинлик билан қабул қилган Одил ака бир муддат хаёлга толдилар. Инсон одатда эъти-рофга, ҳурматга сазовор бўлиб, қутлов сўзларини эшитса, негадир хаёлига яхши кунлар эмас, кўп ҳолларда қийинчиликлар, камситилган вақтлари келади. Ўша онларда у кишининг ҳам кўз ўнгида минг бир қийинчилик билан ўтган ўсмирлик даврлари, Гоби чўлларидаги сарсон-саргардонликлари, «Пахта иши» ёки «Ўзбеклар иши» бўйича ноҳақ айбланган юртдошларимизнинг фожиали тақдири, мустақиллик арафасида Москвада ўтган серташвиш қурултой, Ўш, Ўзган, Фарғонада бўлиб ўтган қирғинбаротлар-у бошқа ташвишли кунлар гавдаланган бўлса ажаб эмас. Мен Одил аканинг бир нуқтага қараб тик туриб қолганларини кўриб, сиҳат-саломатликларидан хавотир ола бошладим.
– Табриклайман, отаси! – дедим Одил акани хаёлот денгизидан чиқариб олиш мақсадида. – Тузук¬мисиз?
– Яхшиман, хоним. Жуда ҳам яхшиман. Била¬сиз-ку, бу бошим қанчадан-қанча қийинчиликлар, ташвишларни кўрган. Бу сочлар бекорга оқариб, тик қаддимиз бежиз дол бўлмаган. Худо берган неъматнинг энг бетакрори сен билан фарзандларим бўлса, энг улуғ мукофот ҳукумат томонидан мана шу эътироф этилишимдир. Хаёл суриб қолганимдан ваҳимага тушма. Бу, Юртбошимизнинг, ўзбек халқининг меҳнатимга, ижодий фаолиятимга берган баҳосидан туғилган ҳаяжондир. Мустақил Ватаннинг юксак мукофо¬тига сазовор бўлиш бахти нима эканлигини шу ёшимда, эндигина чуқур ҳис қилаяпман. Бу мукофот аслида сизга берилиши керак эди, – дедилар-да, мен сари бир одим ташлаб юзимдан ўпиб қўйдилар.
|
|