Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Ижод хусусида сўз
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…)


 
 
Опции темы Опции просмотра
Старый 12.01.2013 12:49   #11  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
"Улуғ ва садоқатли муҳаббат". Хотиралар, Марям Ёқубова, Искандар Ёқубов

Цитата:
Мукофот

1974 йилда фан, техника, санъат ва адабиёт соҳасида энг яхши асар учун Ҳамза ва Беруний номидаги Давлат мукофотларига танлов эълон қилинди. Газеталарда исм-шарифлари эълон қилинган номзодлар орасида Одил ака ҳам бор бўлиб, мукофотга «Улуғбек хазинаси» тавсия этилган эди. Номзодлар рўйхатини газеталарда ўқиган таниш-билишлар, дўст-ёрлар самимий табрикларни бошлаб юборишди.
Одил ака «Ўзбекфильм» бўладими, Ғафур Ғулом номидаги Бадиий адабиёт нашриёти бўладими, қайси даргоҳда фаолият юритмасинлар, одамларга қўлларидан келганича яхшилик қилиш, кўнгил олишни одат қилган эдилар. Шунинг учун Одил аканинг дўстлари, шогирдлари, ҳамфикрлари жуда кўп эди. «Дўстинг мингта бўлса ҳам оз, душманинг битта бўлса ҳам кўп», деган гапни бот-бот такрорлардилар.
Мукофотни бериш вақти яқинлашиб қолганда, Одил акани «юқори»га чақириб: «Сиз бу йилча сабр қиласиз. Кейинги йил мукофот, албатта, сизники бўлади», дейишди. Шундан кўриниб турибдики, у даврларда мукофотлар танлов йўли билан эмас, нав¬батда туриш, сабрли бўлиш, «юқори»дагиларнинг гапига бўйсуниш каби талабларга риоя қилинган ҳолда берилар эди. Икки-уч йилдан кейин мукофот олувчилар «навбати»да кутиб турганимизда, ҳовлимизни ҳали олинмаган мукофот билан табрикловчилар «қўшин»и тўлдириб юборди. Дўст-ёрлар ва китобхонларнинг шу умиди ва эътирофи Одил ака учун улкан мукофот бўлганди.
Ниҳоят, уч йил ўтиб, китобхон халқимиз дилидан жой олган «Улуғбек хазинаси» Ҳамза номидаги давлат мукофотига сазовор бўлди. Ўша йили оиламизда қўш байрам бўлди: Одил аканинг укаси, сув муаммолари бўйича етук мутахассис Холдор ака Ёқубов ҳам Беруний номидаги давлат мукофоти билан тақдирланган эди.
Ответить 
"+" от:
 




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх