|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать. | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
#11 | ||
Ҳаётнинг ишлари ғалати гоҳо:
Ўзингни сезарсан дардларга шерик. Аммо бу дунёда эмассан танҳо — Оқибат ўлмаган, меҳр ҳам тирик. Синовли дунё бу: камлари бисёр, Кўнгилнинг бир жойи доимо кемтик. Лекин бу ҳаётда яхшилар ҳам бор, Оқибат ўлмаган, меҳр ҳам тирик. Балки бироз қийин тириклик шарти, Қийнаб ҳам қўяди баъзан йўқчилик. Лекин йўқолмаган инсофнинг қадри, Оқибат ўлмаган, меҳр ҳам тирик. Шайтон қутқу қилиб солар минг кўйга, Кимнингдир юраги бутунлай чирик. Лекин фаришталар бошлар бир ўйга: Оқибат ўлмаган, меҳр ҳам тирик. Мол-давлат ҳеч кимга вафо қилмаган, Беш кунлик дунёда бу — бемаънилик. Инсоний ҳисларга баҳо бўлмаган, Оқибат ўлмаган, меҳр ҳам тирик! Комила Носирова 20.06.11 |
|||
|
|
Ответить |
|
2 "+" от:
|
|
|
|