|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать. | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| ZiyoNET Общественная образовательная сеть |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
#11 |
|
Бизнес
Менеджер
Сообщений: 1,292
+ 491
1,658/631
– 1
4/4
![]() |
Баъзи фиркларни ўқиб, беихтиёр болалигим ёдга тушди: рогаткадан (чўзмадан) тош отишлар, "лянга" тепишлар, чика, "кетка" (этикетка), ёнғоқ ўйнашлар, 15 тийинлик тахтадек қаттиқ "Ну, погоди"сақичини чириб тушгунича чайнашлар, дарсдан кейин лойқа сувда кўкаргунча чўмилишлар... ва буларнинг барчасига қарши мактабда уюштириладиган мажлислар...
Эмишки, лянга тепиш "грижа"га олиб келармиш, "чика" - қиморбозликка, сакич чайнаш - ошқозон хасталигига, оқар сувда чўмилиш - тери касалликларига... Ушанда хам мажлисларда калин-калин журналлардаги катта-катта маколаларни укиб беришарди. Канакадир плакатлар ва брошюралар хам буларди шекилли... Аммо, бу "тарбиявий соатлар"нинг барчаси бефойда эди. Бола-болада... Жин хам ургани йук, хеч ким маймашиб хам қолмади, қиморбоз хам бўлмади, пес-мохов ҳам. Собиқ синфдошлар юришибди, девдай бўлиб... Рогаткадан куш отганлардан бирортаси браконьер булмадиям-ей... Демокчиманки, замонга караб одамлар узлари муаммо топишади... Бир вактлар кибернетикага карши курашиларди, 30-40 йил олдин хориж эстрада куйларига карши курашилди (айникса рокка), 25-30 йил олдин (видео энди чика бошлаганда) хориж фильмларига... Азизлар, хаммаси тарбияга боглик. Болангиз дарсга бормаса, уйдан пул угирласа - интернет кафе мутасаддиси, музкаймокчи хола ёки писта-сакич сотадиган отахонга айбни агдариш номардликдир. Оилада шу хол юз берган булса, сиз муаллифи булган тарбия системангизнинг каеридадир "сбой" бор... Хуллас, менинг калишим йиртилганлигига арктика айиғининг канчалик алокаси булса, вертуаль уйинларнинг котилликка алокаси хам шунча. Последний раз редактировалось Maestro; 13.03.2008 в 09:12. |
|
|
Ответить |
|
3 "+" от:
|
|
|
|