Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > ZiyoNET
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

ZiyoNET Общественная образовательная сеть ZiyoNET


 
 
Опции темы Опции просмотра
Старый 30.11.2012 16:39   #11  
Real ID Group
Аватар для Tulqin Eshbekov
Оффлайн
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150  1,466/1,079
– 187  580/281

Uzbekistan
ВИРТУАЛ ОЛАМ

Нигина Нуриддинованинг ранг-баранг мавзудаги хабар ва мақолалари турли газеталарда ёритилмоқда. Маънавий олам мавзудаги ижодий машқлари ёрқин истеъдодидан дарак беради. “Ахборот маконида ёшлар овози” тўпламида унинг “Лол қолдирган “маданият” сарлавҳали мақоласи чоп этилган.

* * *

Виртуал олам, интернет, жаҳон ўргимчак тўри… Бу атамалар техника ва технологиялар асри бўлмиш бугунги даврда ҳаётимизнинг узвий бир қисмига айланиб улгураётган тушунчалардир. Жаҳон афкор оммасида юз бераётган воқеа-ҳодисалардан, глобализация жараёнларидан бохабар бўлишни истаган ҳар бир киши бугунги кунда интернет тармоғидан чексиз равишда фойдаланиши, дунёнинг бошқа бир минтақасидаги янгиликлардан ўша лаҳзанинг ўзидаёқ баҳраманд бўлиши мумкин. Бундан неча минг йиллар муқаддам инсоният орзу қилган, ўз хаёлот дунёсида шакллантирган “ойинаи жаҳон” ёхуд “учар гилам”лар бугун телевизорлар ёхуд транспорт воситалари мисолида ўз рўёбига эришди. Технологияларнинг шиддатли ривожи боис Ўзбекистоннинг олис бир қишлоғида истиқомат қилаётган болакай бугун Австралиялик дўстига электрон почта орқали хат ёзиши, ўзига зарур бўлган маълумотларни истаган соҳада, хоҳлаган тилда олиши мумкин. Ана шундай кенг имкониятлар эшигини очиб бераётган интернет бугунги кун нуқтаи назари билан қараганда “ахборотлар омбори”га айланиб улгурдики, буни ҳеч ким инкор қила олмайди. Афсуски, ҳар қайси даврда ҳам инсониятнинг буюк кашфиётларидан ёвузлик мақсадларида фойдаланадиган қора кучлар бўлган. Ачинарлиси, интернетнинг ҳам айнан чекланмаган доирада эканлиги айрим бузғунчилар учун дастак вазифасини ўтамоқда. Турли хил террористик, шовинистик, қолаверса, инсоннинг ўз маънавий поклигидан жудо қилишга уринишлар қабиҳ ниятли нусхалар томонидан айнан интернет воситасида амалга оширилмоқда. Ҳали онг-у шуури, дунёқараши шаклланмаган, тафаккур олами эндигина куртак ёзаётган ёшлар эса билиб-билмай ўша ғояларни ўзида ва бошқаларда тарғиб этувчи “жонли робот”га айланиб қолиши жамият учун ҳам, миллат учун ҳам фожиали оқибатларни келтириб чиқармоқда.
Баъзи хориж сайтларидаги ахборотлар етарли асосга эга эмаслигини, демакки, ғаразли мақсадда берилганлигини кузатиш мумкин. Бунга эса чалғимаслик керак!

Нигина НУРИДДИНОВА,
ЎзМУ Журналистика факультети талабаси
Ответить 
 




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх