Сообщений: 881
+ 1,270
830/414
– 4
16/13
|
Ўтиб кетди деманглар, *
Эслаганда тирикмиз.
Яхши-ёмон кунларда,
Мададкормиз-шерикмиз.
Вужудимиз тупроқдир,
Гул руҳимиз ҳавода.
Бизни эслаганларнинг
Умри бўлсин зиёда.
Ҳа. Ўтганларни эсламоқ эзгу фазилатдир. Уларга ҳаётлик даврида қила олмаган яхшиликларимизни ҳеч йўқса уларни қилган эзгу ишлари ила ёдга олсак, улар учун дуо қилиб руҳларини шод эта олсак қалбимизда бир таскин уйғонмасмикин...
Ушбу мавзуни бойитишда яқиндан ёрдам бераётган "Эрта сўнган юлдузлар", "Сўнмас юлдузлар" кўрсатувлари ва китоблари муаллифи, ҳозирда "Бахт формуласи" кўрсатувида фаолият олиб бораётган журналист Муҳаббат опа Ҳамроевага ўз миннатдорчилигимни билдириб қоламан.
Цитата:
Гулга кирган боғларим қолди,
Қирчиллама чоғларим қолди.
Талқон бўлмай тоғларим қолди,
Мен ёшликни тарк этиб кетдим.
Ҳар галги кўрсатувим, ушбу сатрлар билан бошланади. Шу шеърни ҳар гал эшитганимда, у мени руҳан шу кўрсатувга тайёрлайди. Мен ҳар доим шу дастурни тайёрлашга киришишимдан олдин, қалбимни — билмадим сўзлар билан изоҳлаш қийин бўлган туйғулар қамраб олади. Бу мавзуни, айниқса, хотира йўналишидаги мавзуларни тайёрлаш жуда қийин деб ўйлайман. Чунки, сиз ўша юлдузни халққа яна юлдуз сифатида танитишингиз, юлдузнинг юддузлиги нимада, — ана шуни кўрса-тиб беришингиз зарур бўлади. Телевидениега ишга кирган илк кунларимда мен шу мавзуни қиламан, деганимда устозларим ҳеч қаршилик билдиришмади. Аксинча, хо-тирлаш бу инсон учун зарурийлигини айтиб, менга оқ йўл тилашди.
Мавзунинг рангбаранг чиқишига, уларда ҳар гал бир хил материаллар такрорий бўлиб қолмаслигига ҳаракат қиламан. «Эрта сўнган юлдузлар» кўрсатувининг дунёга келишида менга яқиндан ёрдам берганликлари учун барча устозларимга, айниқса, Хуршид Давронга чуқур миннатдорчилик билдираман. Улар менга нафақат мавзу танлашимда, балки уларни ёритиш масаласида ҳам жуда кўп ёрдам берардилар. Ёритилиши муҳим бўлган асосий масалалар назардан четда қолиб кетмаслигини чуқур таъкидлайдилар. Аммо мен кези келганда шуни таъкидлашни хоҳлардимки, мана шундай хотира билан боғлиқ кўрсатувлар бизнинг халқимизга керак экан. Бундан ташқари хотира биз тирикларнинг оёғимиз сал ердан узилиб қолган пайтда, оёғимиз остида ер ҳам турганлигини, биз инсонлардан бу ёруғ оламда фақат яхшилик ва эзгуликларгина абадий қолишини бот-бот эслатиб туради. Илоҳим барча ўтганларнинг охирати обод бўлсин. Яна шу нарсани чексиз қувонч билан таъкидлашни истардимки, ҳақиқатдан ҳам биз билан яшаётган инсонлар орасида том маънода эзгуликка, яхшиликка интилиб, савоб йўлида юрувчи одамлар бор. Одатий кўрсатувларимдан сўнг, уйимга ҳар гал «барака топинг», «савоб иш қилаяпсиз», — деб қўнғироқ қилиб туришади. Мен эса ўтганларни тез-тез эслаб турсанг, уларнинг руҳи сени ҳам қўллайди деган гапнинг ҳақиқатлигига яна бир бор имон келтирдим. Илоҳим, мана шу бошлаган ишимиз жамики эрта сўнган юлдузларнинг руҳини шод, қабрини обод эттан бўлсин. Чунки бу китоб, уларнинг ота-онаси, фарзандлари, яқинлари учун озгина юпанч ва таскин бўлади, — деган умиддамиз.
Муҳаббат Ҳамроева
|
Оффтоп: * - Ушбу шеър М. Ҳамроева қаламига мансуб
__________________
Qololmas jahon ichra mangu kishi,Faqat qolg'usi yaxshi nomi, ishi.(Sa'diy)
|