Цитата:
Сообщение от Tulqin Eshbekov
УЛҒАЙИШ БОСҚИЧИ
Талабалик йилларимиз мақоламиз газета ё журналда ёритилиши биз учун қувончли воқеа эди. Китоб (тўплам)да номи чиққан ижодкорга ҳавас билан қарардик. Кўзимизга у нақадар улкан ижодкор бўлиб кўринарди. Ўтган аср 80-йилларида сўз эркинлиги ўта чекланган, ноширлик ҳам мустабид тузум исканжасида эди. Талабалик даврида китоби чиқиш камдан-кам ижодкорга насиб этарди. Ўша кезларда Пиримқул Қодиров ва Ўткир Ҳошимовлар шундай бахтга эришганларини эшитиб, жуда ҳавасимиз келган. Талабалик давридаёқ китоби чиққан ёш ижодкорнинг келгусида улкан журналист, адиб ё шоир бўлиб етишишига умид қилса бўлади, деган ўйда улғайганмиз. Шу умид билан ўтган ўқув йили талабаларнинг ижодий машқларидан иборат “Ахборот маконида ёшлар овози” тўпламини тайёрлагандик.
|
Талабаларнинг мақолаларидан иборат тўплам чиққани бу яхши албатта.
"Мустабид тузум" даврига келсак, 80- йилларнинг бошида мен ТошДУ да ўқиб, ўз докладларим билан Новосибирск Университети, Ленинградда ўтган конференцияларда қатнашиб келганман. Мени мақолам (филология соҳасида эмас) университетда чиққан тўпламда босилиб чиққан.
Цитата:
Сообщение от Tulqin Eshbekov
Бир қизнинг гапидан юраклар ҳапқириб кетди: “Бувимнинг кўзлари ожиз бўлса-да китобимизни бошдан-оёқ ўқиб чиқди!”
|
Журналистларимиз лоф ишлатмасдан ёзолмай қолган кўринади.
“Бувимнинг кўзлари ожиз бўлса-да китобимизни кўзларига суртиб, мени табрикладилар!” десангиз ишонарли чиқарди.
Цитата:
Сообщение от Tulqin Eshbekov
Ахборот маконида инсонни яхшиликка, эзгуликка чорловчи фикрлар, Ватанпарварлик, миллатпарварлик, бунёдкорлик каби эзгу ғоялар ҳукмрон бўлмоғи лозим. Шу мақсадда Зиёнет тармоғида оммабоп нашрга айланган www.uforum.uz да “Талабалар минбари” саҳифаси ташкил этилди. Унга истеъдодли талабаларнинг ижод намуналаридан жойлаштирганимиз ҳамоно интернетда ёшлар онгини заҳарлашга чиранадиган айрим фикри тор, нохолис кимсалар, “ниқобли нусха”лар ҳаммани чалғитишга уриниб кўрдилар. Нима эмиш, Ватан мадҳини куйлаш, миллий қадриятларимизни, истиқлол берган беқиёс неъматларни, фаровон ҳаётимизни улуғлаб ёзишга ўргатаётганимизни ёқлаб бўлмасмиш... Фақат “муаммо”ларни ошкор этиш керак эмиш...
|
Офарин! Рус тилида "потерянное поколение" деган ибора бор, унинг маъноси тушунарли бўлса керак. Мақола муаллифи каби "зиёли" журналистлардан сабоқ олаётган талабаларга ачинаман. Тўғри уларнинг ичида мустақил фикрловчи талабалар ҳам бор, улар ўз йўлини топиб кетишига ишончим комил. Лекин қолганларида айб нима, ушбу мақоладаги каби сафсатани ўқиб, биз ҳам шу йўлдан боришимиз керак деб ўйламасмикан.
Цитата:
Сообщение от Tulqin Eshbekov
Улар кўп шаҳару қишлоқларимизда бошланган бунёдкорлик ишларини ҳам аввалига роса ёмонлаганди... Ҳайратомуз иншоотлар (Амир Темур хиёбони каби!) бунёд этилгач, нафаси ичига тушиб, тилини тишлаб қолаверган.
|
Табиийки, "улар" ким?, қачон, қаерда "бунёдкорлик ишларини ... роса ёмонлаган..." каби саволларга жавоб йўқ, далил-у, исбот ҳам йўқ.
Улар керак ҳам эмас муаллифга. Текширилмаган фактларни келтириш мумкин эмас деган журналистика қоидаси ҳам четда қолган.
Мақолани ўқиб, 37- йилда шу каби каби "журналист"ларнинг уйдирмалари миллатимизнинг буюк алломаларини қатл қилишга асос бўлгани аниқ.
Цитата:
Сообщение от Tulqin Eshbekov
Тўлқин ЭШБЕК,
“Оммавий алоқалар ва реклама” кафедраси доценти,
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси аъзоси.
|
Эжодингизга барака.