Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ЎЗБЕКОНА > Умумий бўлим
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Умумий бўлим Ҳеч қайси бўлимига кирмаган мавзулар...


 
 
Опции темы Опции просмотра
Старый 23.10.2012 20:09   #2  
Аватар для barlos
Оффлайн
Сообщений: 583
+ 955  822/346
– 24  7/6

Uzbekistan
Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин!

Цитата:
Муборак айём шукуҳи

Мамлакатимизда Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида маънавиятни юксалтириш, миллий анъана, урф-одатларни тиклаш ва ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, диний қадриятларимизни эъзозлаш, ислом маданиятининг эзгу ғояларини кенг тарғиб этиш йўлида салмоқли ишлар амалга оширилаётир.

Давлатимиз раҳбарининг 2012 йил 22 октябрдаги “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ 26 октябрда мамлакатимизда ушбу муборак айём кенг байрам қилинади.

Барча жойда бўлгани каби Тошкент вилоятида ҳам меҳр-мурувват, ўзаро ёрдам, саховат каби эзгу амаллар бажариладиган Қурбон ҳайитини кўтаринки руҳда нишонлаш учун барча чора-тадбирлар кўрилмоқда. Шаҳар ва туманларда, қишлоқларда кўча ва гузарлар тартибга келтирилмоқда, қабристон ва зиёратгоҳлар ободонлаштирилмоқда.

– Муборак ҳайит айёми муносабати билан ёрдамга муҳтож ногиронлар, ёлғиз кексалар, боқувчисини йўқотганлар, кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилмоқда, – дейди "Маҳалла" хайрия жамоат фондининг Тошкент вилояти бўлими бошқаруви раисининг ўринбосари Абдурашид Расулов. – Бундай хайрли ишлар фуқароларимиз ўртасида меҳр-мурувват ришталарининг янада мустаҳкамланишига хизмат қилмоқда.

Вилоятда Қурбон ҳайитини тинч ва осойишта ўтказиш учун тегишли идора ва ташкилотлар томонидан барча зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда. Жумладан, ҳайит намози ўқиладиган масжидлар атрофини янада ободонлаштириш, уларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича тегишли ишлар олиб борилмоқда.
Манба
Ответить 
 




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх