Аслини олганда саводсизлик имлода эмас. Саводсизликнинг асосий унсурларидан бири бу хато ёзиш. Электрон вариантда хато гапириш. Мумкин бўлмаган жойда шевачилик. ҳатто мактабда ўқитувчиларнинг адабий нормада гапирмаслиги. Бу ҳолат мутахассис устанинг, айтайлик дурадгорнинг рандани ишлата олмаслиги билан баробар эмасми. Давлат талаби даражасида белгиланган қонун нормаларини бажармаслик. Масалан, адабий норма сифатида О ёзиш белгилаб қўйилган жойда А ёзиш, айтайлик, ОЛМАнинг ўрнига АЛМА ва бошқалар.
Тил тўғрисида қонун қабул қилинган. Аммо унинг нормалари бажарилмаяпти. Имло тўғрисида ҳам керакли қонунлар қабул қилинган, аммо унинг нормалари ҳам бажарилмаяпти. Биз катталар ўз хоҳишимизга қараб кирилни тарк этолмаганлигимиз бу қонунбузарлик. Мамлакатнинг ҳозирги вақтда учдан икки қисмининг қонуний ҳуқуқларини паймол қилишдан иборат бўлиб қолаяпти. Биз катталар қонунни менсимасак, эртага ёшлар бизга шундай муносабатда бўлишини унутаяпмиз. Эски ҳолат "мен каттаман, сен жим ўтир"дан нарига ўтолмаяпмиз. Ўзимиз бировни ҳурмат қилмас эканмиз нимага бошқалардан бизни ҳурмат қилишни талаб қиламиз. Тилимиз, имломиз оғир ҳолатга тушиб келмоқда унга зиёлиларимизнинг, оддий, ҳақгўй ва софдил одамларимизнинг ёрдами керак. Ҳолат ёрдам талаб қилмоқда.
Последний раз редактировалось Mahmud Jurat; 20.10.2012 в 08:32.
|