|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать. | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
#9 |
![]() Freelancer
consultant
Сообщений: 1,749
+ 4,053
3,248/1,245
– 266
151/145
![]() |
Ўзида икки тил унсурларини бирлаштирган лирик шеър ширу шакар, деб аталган. Бундай асар намуналари халқлар ўртасидаги иқтисодий-маданий алоқалар заминида вужудга келган. Ширу шакар мумтоз адабиётимизда кўпроқ ўзбек ва тожик тилларида битилган. Тожикча «шир» сўзи «сут», деган маънони англатади. Демак, «ширу шакар» дейилганда, сут билан шакарнинг қўшилиши кўзда тутилади. XV асрдан икки ё ундан ортиқ тил унсурлари қўшиб ёзилган асарларни «ширу шакар», деб атай бошлаганлар. Ўша давр шоири Юсуф Амирий «Чоғир ва Банг мунозараси»ни тасвирлар экан, улар ўртасидаги яқинлик, ҳамжиҳатликни таърифлаш учун сут билан шакарнинг қўшилишидаги ёқимлилик фазилатидан фойдаланади:
Ширу шакартек бири бирлан қарин, Ҳамсабақу, ҳамнафаси, ҳамнишин. Ширу шакарда, одатда, бир мисра тожик тилида берилса, иккинчиси ўзбек тилида ёзилган. Мисол сифатида Абдураҳмон Жомийдан бошқа шундай тахаллусли шоирники деб тахмин қилинаётган қуйидаги шеърни келтириш мумкин: Эй лабат пурхандау чашми саёҳат маст хоб, Икки зулфинг орасида ой юзингдур офтоб. Масти май меқунанд рўйи туро ғарқи арақ, Бода ичсанг, тўкилур икки қизил юздин гулоб. Бул ҳавас дар базми васлат маҳраму, ман номумид. Толеим шулдир менинг бахтим забун, ҳолим хароб... (Форс-тожик тилидаги мисралар мазмуни: эй лаби кулгудан доим очиқ, қора кўзларинг уйқу билан маст, майнинг мастлиги сенинг юзингни терга ғарқ қилди, беқарорлар васлинг базмига яқину мен эса ноумидман). Бир мисранинг ўзида ҳам тожикча, ҳам ўзбекча сўзлар ишлатиб ёзилган ширу шакар ҳам бўлган: Фурқатинг чўлинда ҳар бир йўл уза ўтруб кўзўм, Айтти тожиклар тилинча кимни кўрса: «Хожа об» (Лутфий) Арабча-ўзбекча сўзлар қўшилиб ёзилган ширу шакарлар ҳам кўп бўлган. Мисол сифатида Навоий ғазалларидан бирининг биринчи ва охирги байтларини эслаш мумкин: Ашрақат минг акси шамсил-қаъси анворул-худо, Ёр аксин майда кўр, деб жомдин чиқди садо. Ташна лаб ўлма, Навоий, чун азал соқийсидин, «Ишрабу ё айюҳал-атшон» келур ҳар дам нидо. (Матлаъдаги арабча мисранинг мазмуни: коса қуёшнинг аксидан ҳидоят нурлари чиқиб таралди. Мақтанинг иккинчи мисрасидаги арабча сўзлар маъноси: «Эй ташналар, ичинглар»). Ширу шакарда фақат мисралар эмас, балки турли тилда ёзилган бутун-бутун бандлар ҳам ўрин алмашиниб туриши ҳоллари учрайди. Гоҳида ширу шакарлар уч хил унсурлар, хусусан, арабча, тожикча, ўзбекча сўзлар орқали ёзилган. Улар «шаҳду ширу шакар», деб аталган. Бунга мисол сифатида халқ ўртасида машҳур бўлиб кетган бир ашуланинг мисраларини келтириш керак: Аробий гуфтаам арар, ба форсий гуфтаам қаддат, Ба туркий сўзласам, бўюнг чаманда сабзазор ўлсун. Аробий гуфтаам важҳат, ба форсий гуфтаам рўят, Ба туркий сўзласам, юзинг халойиқ интизор ўлсун. Аробий гуфтаам ҳожиб ва форсий гуфтаам абрў, Ба туркий сўзласам қошинг, камони халқадор ўлсун... Ширу шакардаги мисраларнинг бири иккинчисининг таржимаси сифатида келмайди. XVIII ва XIX асрларда жиддий ширу шакарлар қаторига анчагина ҳажвий типдагилар ҳам қўшилади. Хусусан, Махмур ва Муқимий сингари шоирлар ижодида ҳажвий ширу шакарлар катта ўрин тутади. Махмур ўз даврининг иллатларини фош этувчи ҳажвий ширу шакарларидан бирида Хўжа Мир Асад деган бир шахс ҳақида фикр юритади. Мир Асад шундай ғалати хўжаки, гапирганда, одамларнинг болалари ва хотинларини ҳақорат қилмасдан сўзини тугатолмайди. «Манбаи жаҳлу, макони ғазабу, хилвати жавр», «вужуди ситаму, жисми жафо»дан иборат бўлган бу бадном шахс-нинг уйига шоир яқинлашаётиб «вовайло» овозини эшитади. «Наърау, гулгулау, оҳ Асад, вой дариғ»ларнинг боиси нимада эканини сўраганда, оҳ урувчилардан бири дейди: Гуфт: эй шоири Махмур туро нест хабар, Хўжам Амир Асад шуд зи фано сўйи бақо. Деди: эй ҳайрати гўё сенга етмади хабар, Хўжамиз қилди фано мулкидин оҳанги бақо... Махмур бу ҳажвияда ишлатган ширу шакар санъати учун хос белги ҳар мисрада янги фикрни ифодалаш баробарида тожикча мисраларни ўзбек тилида такрорлашдир. Лекин у сўзма-сўз такрор бўлмай, бошқача услубда, бошқа хил таъбирлар ёрдамида эришилган мазмуний такрордир. Ширу шакар ёзиш анъанаси ўзбек шеъриятида маълум даражада давом эттирилди. Янги ширу шакарларнинг муаллифлари қардош халқлардан бирининг тилидаги сўз ва ибораларни жалб этиш йўли билан ўша халққа бўлган дўстлик, биродарлик ҳисларини, фикрий яқинликни, самимиятни ифодалайдилар. Шоир Амин Умарий 1935 йили Садриддин Айний юбилейи муносабати билан «Санъаткор» деб аталган ширу шакар ёзиб, қардошлик туйғуларини ифодалашда тожикча ва ўзбекча сўзларни қуйидагича ишлатган эди: Субҳу шом доим шунидам «Дохунда», «Қуллар» оҳини, Сад азоб, саллак ситам тўсган уларнинг руҳини. Ҳурмати бисёр ила мақтай улар ҳамроҳини, Зиндабод устод, сенга бўлсин юрак шеърияти.
__________________
Мой ЖЖ |
|
|
Ответить |
|
5 "+" от:
|
|