|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать. | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| ZiyoNET Общественная образовательная сеть |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
#20 |
|
Фарзанд сўраб дуо қилдим…
Раҳмдил Оллоҳ номи билан бошлайман. Ҳайрон этиб икки дунё ғалвасига, Ошиқ қилдинг бу дунёнинг бандасига. Эй Оллоҳим, мурувватинг этма дариғ, Зор қилмагин бир фарзанднинг жандасига. Кўнглим меҳрин олиб қўйдинг, кўндим нетай? Юрак савдо солса кўндим, қайга кетай? Фақат сендан паноҳ сўрар бўлдим Эгам, Тирноққа зор қилма, мен ҳам ният етай. Сурур бердинг, кўз-кўз қилдим этиб зийнат, Шуур бердинг, этдим эҳсон, гохи миннат. Тавба қилдим, кеч гуноҳим энди Оллоҳ, Фарзанд бергин, бу ҳам менга бир омонат. Гуноҳларим ўзим билдим, ўзга билар, Кимдир менга фарзанд тилар, ким ёв тилар. Ижобат қил ҳар икки дил тилак қилса, Ёв дўст бўлса, Фарзандимнинг бошин силар. Ёлғизлатиб қўйма мени, зурриёд бер! Бу дунёдан кетар бўлсам, ахли ёд бер! Исминг айтиб бир мўминга бир ном берай, Менга берсанг, унга мендан ҳам зиёд бер! Овмин, Оллоҳу Акбар! (C) 7 август, 2006 йил.
__________________
Масофага хамрох, манзилга тинчлик керак... |
|
|
|
Ответить |
|
|
|