Цитата:
Сообщение от Баходир кушаков
Ҳадеб пул йиғилишини кавлайвермасдан,ундан кўра қандай қилиб фарзандларимизнинг билим олиш даражасин кўтариш ҳақида бош қотирганимиз,фикр билдирганимиз,таклифлар қилганимиз яҳшироқ.Ўқитишнинг йўллари кўп,лекин ҳамма ўқитувчиям шу йўлларни билишадими?Агар биз шу йўллар ҳақида форумда фикр алмаштирсак,бири бўлмаса бири (ўқитувчи) ўзига тегишли ҳулосани чиқаради деб ўйлайман.
|
Фараз қилинг, ўқитувчи оладиган маошининг бир қисмини ҳар ой мактабга келадиган комиссияга, мактаб фондига, кераксиз қоғозларга сарф қилаверса унда яхши билим бериш учун сабаб қоладими. Бу йил текшируву пул йиғишлар шунақа кўп бўлдики, ўзи нима учун ишлаяпмиз деган савол пайдо бўлди. Айримлар биров келса барибир пул берамиз деб ишламай қўйишди. Бир томондан ота-оналарнинг эътиборсизлиги(ўқиб шаҳар олиб берармиди дейишади) , иккинчи томондан ҳадеб пул беравериб маъсулиятсиз шахсга айланаётган ўқитувчининг таълим бериши турса унда мактабдаги ўқувчининг келажаги нима бўлади. Шунинг учун ҳеч бўлмаса ўқитувчининг пул беришини йўқ қилсак ўз-ўзидан билим бериш сифати ҳам ошарди деб ўйлайман. Ҳар ҳолда мактабга кираётиб бугунги ставка қанча экан деб хавотирланмай бемалол дарсингизни ўтасиз.