Цитата:
Сообщение от AbuMuslim
Цитата:
Сообщение от Jabbor
Фақат баъзи махаллий рахбарлар ўз вазифаларига жиддийроқ ёндошсалар ва хар бир киши ўз вазифасини бажарса кўпгина муаммолар ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетарди.
|
Демак, асосий айб ўз вазифасини уддалай олмаётган маҳаллий раҳбарлардами айб?
|
Бу менинг фикрим. Мисол: Мактаб атрофида жойлашган кўп қаватли уйлар атрофини тозалаш уй-жой ширкатларининг вазифаси, катта кўчалар атрофини тозалаш шахар ободончилик бошқармасига қарашли. Юқорида кўрсатилган ишхона рахбарлари ўз ишларини вақтида бажарганида ўқувчи ва ўқитувчилар дарс пайтида кўча ва хонадонлар атрофини тозаламаган бўларди.
Мактаб харажатлари учун (сметага жорий ремонт учун маблағ хам киради) молия бўлимидан етарлича маблағ ажратилса , васийлик кенгаши томонидан мактабга кўрсатилаётган ёрдам миқдори камаярди.