Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Ижод хусусида сўз
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…)


 
 
Опции темы Опции просмотра
Старый 05.05.2012 13:11   #1  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Execute "Чанқовуз овози" - мини фестивали


Яқиндагина ташкил топган «TerraTermez» интернет ҳамжамияти Ўзбекистон тарихи, маданияти, санъатига қизиқувчи турли касбдаги жуда кўплаб иштирокчиларни ўз атрофига жамлади. Жамоанинг асосий мақсади ҳам юртимиз тарихи ва қадриятларини интернет сарҳадлари орқали жаҳонга тарғиб қилиш ва ёшларни таништиришдан иборат.
Мустақил Ўзбекистон турли худудларининг кўхна тарихи, бугунги жамоли ва ўзбек миллий мусиқа чолғулари ранг-баранглиги, турли-туманлиги, садоланиш хусусиятининг ўзига хослиги билан ажралиб туради. Ҳозирги кунда миллий ижрочиликда қўлланилаётган чолғулар турларининг ниҳоятда бойлиги халқимизнинг қадимий мусиқа чолғулари мутахассислари жаҳонда ва айниқса ёшларда катта қизиқишни ифодалайди. Шу билан бир қаторда, тарихимизга, анъана ва урф-одатларимизга халқимизнинг чуқур муҳаббатини ва ардоғини намоён қилади.
Бош ташкилотчи «TerraTermez» нинг ушбу минифестивалда чолғуларимизни ишлатиш ўринлари ва уларда ижро этувчиларнинг таркиби, чолғуларнинг моҳиятига кўра янгича таснифлашдан иборатдир. Мусиқий ижрочиликда қўлланиладиган аксарият чолғуларда ижро этиш созандадан катта ўқув, малака, тажриба ва билимни талаб қилгани ҳолда, халқ ичида жуда кенг тарқалган содда бироқ қадимий мусиқий чолғулар ҳам бор. Мана шу чолғуларни биз фольклор мусиқий чолғулари атасак, ўринли бўлади. Зеро, мазкур мусиқий чолғулар энг халқчил, оммабоп бўлиши билан бир қаторда халқ мусиқий ижодиётининг ҳақиқий руҳиятини, тароватини ифодаловчи товушлар садосини яратиш хусусиятига ҳам эгадир.
Мана шундай қадимий чолғу асбобларидан бири чанқовуздир. Чанқовузни металлдан ва туя суягидан тайёрланган турларининг мавжудлиги ушбу чолғу асбоби металл истеъмоли бошланган даврдан олдин ҳам мавжуд бўлганлигига ишора қилса, Чанқовузга айнан ўхшаш чолғуларнинг шарқий туркий халқлар, шимол халқлари, Марказий Осиё халқлари, шу билан бирга татар, бошқирд халқлари ва ҳатто олмонларда ҳам учраши унинг жуда қадимий чолғу эканлигини исботлайди. Хитойнинг жанубида қамишдан ясалган чанқовузларни учратиш мумкин. Чанқовуз чолғуси қадимдан хозирги Ўзбекистоннинг баъзи худудларида кенг тарқалган. Ҳатто шаҳарларда яшовчи қариялар ҳам Чанқовузни яхши билишлари ва ёшлик даврларида чалиб кўрганликларини эътироф этишади. Баъзи манбаларда Чанқовуз ижрочилари аёллар бўлганлиги келтирилади. Чанқовузда якка ҳолда ва дует тарзида ижро этиб келинган. Баъзан эса 10-15 тагача ижрочилар қўшилиб оркестр ёки ансамбль шаклида чалиш ҳолатлари ҳам учрайди. Чанқовуз, турли даврларда кенг оммалашган. Кўпчилик аёллар жамоаларида айниқса кенг тарқалган бўлиб, ҳар бир аёл ўзи билан доимо Чанқовузини олиб юрган ва қисқа дам олиш фурсатларида ҳам аёллар биргаликда Чанқовуз чалиб ўз хис туйғуларини, махоратларини кенг намоён қилишган. Ҳозирда чанқовуз чолғуси кўпроқ Сурхондарё, Қашқадарё ва Жиззах вилоятлари ҳамда Қоракалпоғистонда кўпроқ учрайди.
Шу билан бир қаторда Сурхон воҳасининг ибтидоий ва анъанавий миллий чолғу асбоби хисобланмиш «Сибизға» XX — асрда халқ орасида «Миснай», баъзи маълумотларда келтирилишича, «сибизиқ » деб ҳам юритилиб келган мазкур чолғу асосан чорвадорлар, чўпон-чўлиқлар орасида кенг қўлланиб келинган.
Сибизға қамишдан ясалган най туридаги чолғу бўлиб, узунлиги 10-15 сантиметрни ташкил этади. Ундаги тешик пардалари сони эса 3-4, баъзиларида 5-6 тага етади. Сибизға чолғусининг тешик пардаларини чолғучилар ўзларининг маҳорат ва имкониятларидан келиб чиққан ҳолда кўпайтирганлар.
Сибизғадан таралаётган ажиб куй ва наволар халқимиз орасида наводан-навога, овоздан овозга, устоздан шогирдга ўтиб, бизгача етиб келган.
Таъбир жоиз бўлса шуни айтиб ўтиш мумкинки, сибизғанинг овози жуда ёқимли ва жарангдор бўлиб, унинг эшитган ҳар қандай инсон руҳан тетиклашади ҳамда кайфияти кўтарилади.
Ҳозирги кунда Сурхон воҳасида тарқалган сибизғанинг кенг имкониятларга эга эканлиги, куйларининг оҳангдорлиги ва мазмундорлигида самарали фойдаланган маҳоратли чолғучилар ва мусиқашунослар томонидан янги қирра ва имкониятларни кашф этиб замонавий куйлар ҳам яратилмоқда.
11-12 май кунлари «TerraTermez» «Чанқовуз овози» мини фестивалини ўтказмоқда. Унда турли вилоятларидан ташриф буюрган моҳир чанқовузчилар, чанқовуз ихлосмандлари иштирок этишади. Тадбирдан асосий мақсад собиқ даврда унутилиб кетаётган исттиқлол шарофати билан қайта тикланилаётган миллий қадриятларимизнинг ноёб турлари, қадимий ва анъанавий чолғуда ижро, куйини тарғиб қилишдир.

Ҳамкорларимиз:
Маданият ва спорт ишлари Вазирлиги, Ўзбекистон Амалий санъати музейи, ZiyoNET ахборот ресурс тармоғи, www.kultura.uz сайти, Тошкент фотосуратлар уйи, "Ўзбекистон адабиёти ва санъати" газетаси.

Батафсил маълумотларни chanqovuz.sv.uz сайтидан олишингиз мумкин.

Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 07.05.2012 в 09:44.
Ответить 
 




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх