
Муҳтарам форумдошлар!
МТРКнинг "Ўзбекистон" радиоканали ҳамда "Ғафур Ғулом" нашриёт матбаа ижодий уйи билан ҳамкорликда "Мен ҳам эртак ёзаман" танловини эълон қилади. Бунинг учун ўқувчи ўзи яшаётган маҳалласи, оиласи, мактаби ҳақида "Бор экан-да, йўқ экан, оч экан-да йўқ экан. Яқин ўтган замонда Ўзбекистон томонда..." деб эртакни бошлаб, воқеалар ривожини ўз тасаввури бўйича давом эттириши керак. Хатнинг сўнгида ўқувчи ўзи ўқиётган мактаби ва синфи ҳақидаги маълумотни ҳам келтириб ўтиши шарт.
Танлов 1 мартдан бошланди ва 25 майга қадар давом этади.
Танловда қатнашувчилар тўқиган эртакларини
bolalar@mtrk.uz электрон манзилига,
Тошкент — 47, Истиқлол кўчаси 49-уйга ёки Toшкент шаҳар, 100011, Навоий кўчаси, 28-Б уй, "ZiyoNET тармоғига" деб жўнатишлари лозим.
«Болалар учун радио танловига» деб ёзишни унутманг!
Фарзандларингизнинг ижодий салоҳиятини ривожланишига ёрдам беринг.