Цитата:
Сообщение от Баходир кушаков
Цитата:
Сообщение от OmoN
Шунинг учун ўзим сотиб олиб қўя қолувдим
|
Тақсинга сазовор иш.Сиздан яҳши ҳомий чиқаркан.
|
Мактабга ёки муайян синфга ҳомий бўлиш тушунчасига аниқлик киритиб олсак. Масалан Шоҳсанам исмли қизим Тошкент шаҳар Чилонзор тумани 66- сонли ногирон болалар мактабини тамомлаган. Қизим ўқиб юрган кезлари маълум бир муассаса ҳафтанинг ҳар пайшанба куни болаларга, адашмасам, бир йилдан ортиқ вақт давомида ош дамлаб берган. Мана шу беғараз ишни шахсан мен ҳомийлик, деб тушунаман. Омон ака эса (бу кишига ҳурматим жуда баланд) ўқитувчини ноқулай вазиятдан чиқишга ёрдам берган холос. Ёки бу ишни ҳам ҳомийликнинг бир шакли сифатида эътироф этмоқ лозимми?