|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать. | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
#11 |
![]() Freelancer
consultant
Сообщений: 1,749
+ 4,053
3,248/1,245
– 266
151/145
![]() |
Юрагим сиз томон кетмоқликка шай,
Қай замон, билмадим, боғланди риштам. Саҳарги шабнамдек секин, билдирмай, Келинг, кипригимга қўнинг, фариштам. Нигоҳингиз маъюс, қарашлар маҳзун, Кўзингиз афсусдан ҳеч кўрмасин нам. Бахтни чиндан туйиб яшашингиз чун, Қалбим керак бўлса, олинг, фариштам. Ғам нима, қайғу-ю, дарднинг барчасин, Унутиб шодликка сингиб кетар дам, Ҳис қилиб қовурғам битта парчасин, Ёнимда тоабад бўлинг, фариштам. Ҳаёт хаёлотдан ўзга тушунча; Баъзида тотли ҳам, баъзан аччиқтаъм. Қанча умр берса, тинмай ўшанча Ойдек, осмонимда тўлинг, фариштам. Оҳим кўкларгами бормоқда етиб? Ёки ниятларим тоза, саришта... Зулматларни кундек чароғон этиб, Тунимда қуёшдек кулинг, фариштам. Соғдек кўринсам-да, шу дилим хаста, Фақат ташрифингиз жонимга малҳам. Саҳарги шабнам ё ёмғирдек аста, Келинг, кипригимга қўнинг, фариштам... (c)
__________________
Мой ЖЖ |
|
|
Ответить |
|
6 "+" от:
|
|