Цитата:
Сообщение от Mahmud Jurat
Наҳотки ораларингизда журналистлик суриштирув ўтакзадиган мутахассислар йўқ. Мана амалий машғулотга қулай воқеа.
|
Душанба куни кечки пайт факультет талабалардан бири Университет маданият саройида Ички ишлар идоралари ходимлари иштирокида тадбир бўлиб ўтганини, аммо унда касаллиги боис иштирок эта олмаганини хабар қилди. Шунингдек айтишича, ўша куни кечки пайт факультет рахбарияти ётоқхонага келган ва тадбирда қатнашмаган талабалардан ўз ихтиёри билан талабалик сафидан чиқариш тўғрисида ариза ёздириб олган. Ҳаттоки, сал ботирроқ талабалардан бири аризада уни мажбурий тарзда ёздиришаётганини қайд қилган. Аммо, уни ҳам аризани бошқадан ёзишга мажбурлашган. Бундан ташқари ўша пайт талабаларга ётоқхонани 72 соат ичида тарк этиш талаби қўйилган. (Ҳозирда 4 нафар талабанинг аллақачон ётоқхонадан хайдалгани ҳақида айтишмоқда) 11 февраль кунига эса ота-оналар мажлиси белгиланган ва талабаларга ота-онаси ҳатто Россияда бўлса ҳам етиб келиши шартлигини уқтиришган.
Хўш, тафсилотлар аниқ! Журналистик суриштирув ўтказилди ҳам дейлик. Аввало, факультет ғазабини боса олмайдиган, танқидни тўғри қабул қила олмайдиганлар қўлида экан, мен ўлсам ҳам бу ҳақида хабар етказган талабанинг исми-шарифини ошкор қилмайман.