Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ЎЗБЕКОНА > Маърифат
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Маърифат Адабиёт, тарих, таълим, маданият, санъат ва ҳоказо


 
 
Опции темы Опции просмотра
Старый 30.01.2012 18:17   #20  
Known ID Group
Аватар для AbuMuslim
Оффлайн
Сообщений: 1,494
+ 1,248  1,573/654
– 84  166/76

UzbekistanОтправить сообщение для AbuMuslim с помощью YahooАккаунт на TwitterFacebook
Цитата:
Сообщение от Sparc Посмотреть сообщение
Мавзуни бошидан гап қаерга қараб кетиши аниқ эди. Ўзи бу форумда "Маърифат", "маданият" ва шунга ўхшаш бўлимларда мавзу очиб, гапни охир оқибатда динга буриш, ҳаётимиз, жамиятимиздаги барча муаммоларни дин, шариат қоидалари асосида ечиш мумкинлиги ғояси секин аста форумчиларга уқдирилиб келмоқда.
Сиз шошиб хулоса қилманг... Турли хил фикрлар, бахс ва мунозарларни олдиндан қатиъий кесиб ташламанг...

"...Айни пайтда шуни ҳам унутмаслик керакки, дунёвийлик - бу даҳрийлик дегани эмас. Дин ва диний эътиқод бутунлай рад этиладиган ҳаёт қандай ғайриинсоний кўринишга эга эканини биз кечаги тарихимиз мисолида яхши биламиз. Бундай мафкуранинг хатарли томони шундаки, у неча асрлар давомида дин негизида шаклланган, халқ ҳаётининг ажралмас қисмига айланиб кетган қадриятлар - бу ёзма ёки оғзаки, моддий ёки маънавий мерос бўладими, ахлоқ ёки анъаналар бўладими, миллий дунёқараш ёки турмуш тарзи бўладими - буларнинг барчасини рад этади. Натижада одамзот ўзининг ички дунёси, ҳис-туйғу ва қарашлари, таяниб-суяниб турадиган пойдеворидан маҳрум бўлиб, «шўро доҳийлари» айтганидек, улкан давлат машинасининг «винтчаси»га айланади. Охир-оқибатда бундай одам ота-онасини ҳам, ўз миллати, халқи ва Ватанини ҳам танимайдиган аянчли ҳолатга тушиб қолади..." (Ислом Каримов)

"...Лекин ҳар қандай шафқатсиз таъқибларга қарамасдан, халқимиз барибир ўз муқаддас динига содиқ қолди. Шунинг ўзиёқ динни инсон, халқ ва жамият ҳаётидан асло ўчириб бўлмаслигидан яна бир бор далолат беради..." (Ислом Каримов)

"...Шу маънода, биз муқаддас динимиз арконлари ва қадриятларини доимо улуғлаб, шу билан бирга, дунёвий ҳаётга ҳам қатъий ишонч билан интилиб яшаган тақдирдагина ўз эзгу мақсадларимизга ета оламиз..." (Ислом Каримов)

Цитата:
Сообщение от Sparc Посмотреть сообщение
Бу ғояни тасдиқлаш учун турли хадислар, хикоятлар келтирилади. Лекин ҳаёт ҳар доим ҳам буни тасдиқламайди. Ўзимизнинг яқин тарихимизда дину, шариатга асосланган хонлик ва амирликлар на ижтимоий тараққиёт, на маърифатпарварликни таъминлаб бера олмади. Таъминланган нарсалар - биродаркушлик, жаҳолат, ижтимоий бузуқлик (исловот, баччабозлик, гиёхвандлик).
Турли хил баччабозлик, гиёвандлик ва порахўрликка ўхшаш жиноятларга динимиз буюримаган... Қолаверса, ҳозирги кундаги Ғарбнинг ўта демократик мамлакатларда баччабозлик гиёвандликка ўхшаш нарсалар йўқми, уларга ҳам Ислом айбдорми? Динга тухмат қилманг... яъни ўша вақтдаги инқироз ва жаҳолатга дин айбдор эмас... 9-10 асрлар ва 14-15 асрларда ўлкамизнинг ҳар тамонлама ривожланишида, илм-фаннинг юқори чўққиларга чиқишида диннинг ўрни ҳақида нега гапирмайсиз...?

"...Фарзандларимизга ана шу ҳақиқатларни, яъни дунёвий ва диний қадриятлар ўртасидаги нозик муносабатларнинг моҳиятини ҳар томонлама тўғри тушунтириб беришимиз лозим. Тарих ва ҳаёт тажрибаси шундан далолат берадики, дунёвий ва диний қадриятлар бир-бирини тўлдирмас экан, бугунги куннинг оғир ва мураккаб саволларига тўлақонли жавоб топиш осон бўлмайди..." (Ислом Каримов)

Цитата:
Сообщение от Sparc Посмотреть сообщение
Бугунга келиб эса, янги авлод вакиллари "руслардан олдин мусулмонобод даври бўлган эди" деб, эски даврни идеаллаштириш харакатига тушишган кўринади.
"...Лўнда қилиб айтадиган бўлсак, бундай мафкуравий хуружлар миллий ва диний томирларимизга болта уришини, улардан бизни бутунлай узиб ташлашдек ёвуз мақсадларни кўзлашини, ўйлайманки, юртимизда яшайдиган соғлом фикрли ҳар бир одам яхши тушунади... (Ислом Каримов)
Ответить 
3 "+" от:
 




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх