|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать. | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
#11 |
|
Shukur Jabbor:
Шумбола “Ҳиндистонда” ёхуд Қоравойнинг янги саргузаштлари (давоми) Шу орада маҳалла бошида яшайдиган, Чирчиқ ёқасидаги қозоқ овулдан ер олган биздан уч-тўрт ёш катта Ҳамдам туллак шошилиб ўтиб қолди. Чамамда енгил кўч-кўрон кўтарганига қараганда, унга ҳам повиски келган, шунинг учун яшириниш мақсадида қозоқ овулга кетаётган бўлса керак. У мени Ҳиндистонга кетаётганлигимни эшитиб, анча маслаҳатлар берди: - Ҳиндистондаги филларни боғлашга занжир етишмайди. Бечора ҳиндлар филларни бошқаришда доим қийналишади, –деб Ҳамдам туллак ўртамизга чирт эткизиб тупуриб, хафсала билан гапида давом этди. - Шунинг учун ўзинг минан кўпроқ занжир ола кет. Ҳиндистонда илон ўйнатадиганлар хуштакка зор. Бир қоп чулдироқ хуштак ола кетсанг ошиғинг олчи-да. Фил ушлашга тўқайига ёлғиз борма, паланглар кўп бўлади. Паланг иккита одамга хужум қилмайди. Ҳиндилар меҳрибон халқ. Кўринганига қўшиқ айтиб беравер. Худойи таоло куй-қўшиқни ўн бўлак қилиб яратган. Шундан тўққизини занжилар билан ҳиндиларга берган, қолган бир бўлагини дунёдаги бошқа халқларга улашган экан. Ҳиндилар куй, қўшиқ, ялла деса ўзини томдан ташлайди. Иложи бўлса, Тўйчи ҳофизнинг пластинкасидан эллик-олтмишта оп кет, – деб у яна тишининг орасидан чирт эткизиб тупурди. Бизнинг оғзимизни очиб туришимизга қараб гапига зеб бера бошлади. - Самовар карнайдан қирқтача ола кет, агар қовун пишиғи вақтида борганинг-да яна ишларинг зўр бўларди. - Нага қовун пишиғи вақтида боришим керак?! - Ҳиндилар қовунга зор. Уни бир тилими учун бутун давлатини, уй-жойиниям, керак бўлса, иштониниям ечиб берворади. Ҳиндистонда Бобур ҳам қовунни қучоқлаб йиғлаган экан. Эски жўвага тушсанг қовунни салқинда сақлайдиган бир бой бор деб эшитганман. Саратон пайтида ҳам, қиш чилласида ҳам унда қовун бўлади, деб эшитганман. Иложи бўлса қовун топилганига шукр деб у билан тортишиб ўтирмай, сўраганини бериб кўтарасига сотиб ол! –деб Ҳамдам туллак яна чирт эткизиб тупурди. Ҳамдам туллак мени чув туширмаса керак, деб ўйладим. Тўғри унга ҳам жуда кўп шумликлар қилганман. Тешавой акага ўхшаб у ҳам мендан кўп панд еган. Лекин, у менга эски гиналарни сақлайдиган одамга ўхшаб туюлмади. Аксинча, олис сафарга чиқаётганим учун ўзини ғамхўр маҳалладошдек, сафарга чиқаётган савдогарга тўғри маслаҳат берган хайрихоҳ бозоргондай туюлди. Аммо Ҳиндистонда қовун қучоқлаб йиғлаган Бобурнинг қайси маҳалладан эканлигини билолмадим. Эски жўва, Ўрда, Саъбоннинг йигитлари учар бўлади, ўшаларданмикин? Бобур дегани ҳам қовун олиб бориб арзонроққа барака қилиб пуллаб юборгандан кейин бир дона қовунни қучоқлаб йиғладимикин. Шуни сўрайман энди чоғлансам, Ҳамдам туллак гузар бошига келаётган миршабларни кўриб хайр-маъзурни ҳам нася қилиб олдимиздан тезда кетиб қолди. (давоми бор)
__________________
Ўзингга ёқмаган ишнинг бир хайри бор... Последний раз редактировалось мафтун; 18.12.2011 в 14:11. |
|
|
|
Ответить |
|
|
|