|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать. | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| ZiyoNET Общественная образовательная сеть |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
#11 | |
![]() |
Цитата:
1. Муддатли ҳарбий хизмат; 2. Сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизмат; 3. Шартнома бўйича ҳарбий хизмат; 4. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида ҳарбий хизматни ўтаган резервчилар хизматига бўлинишини эслатиб ўтмоқ жоиз. Ҳарбий хизматнинг 4- тури тўғрисида юқорида зикр этилган Қонуннинг 8- ва 30-36- моддалари, «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервидаги хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (25.04.2003 й.) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 14 январдаги ПҚ-257- сонли Қарори билан тасдиқланиб, кучга киритилган «Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан ҳарбий хизмат ўталишининг тартиби тўғрисидаги низом»да батафсил баён этилган. Таъкидлаб ўтишим жоизки, резервчилар тегишли тоифаларга, тоифалар эса навбатларга бўлинади. Резервда бўлиш ёшидан ўтган фуқаро истеъфога ўтказилади. Энди «захира» тушунчасига ўтамиз. Муддатли ҳарбий хизматниҳам, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ҳам, шартнома бўйича ҳарбий хизматни ҳам ўтамаган шахсни Қуролли Кучлар захирасидаги фуқаро сифатида эътироф этмоқ даркор. Агар ушбу фуқаро олий таълим муассасасини тамомлаш билан бир вақтда тегишли ҳарбий тайёргарликдан ўтган бўлиб, унга офицерлик унвони берилган бўлса, демак у захирадаги офицер саналади. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, фарқ шундан иборатки, резервдаги фуқаро Қуролли Кучлар сафида «порох ҳидлаган» бўлса, захирадаги фуқаро армия ҳақида фақат китоб, дафтар ва кинофильмлар орқали назарий тасаввурга эга бўлади.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
|
|
Ответить |
|
2 "+" от:
|
|