|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
#10 |
|
НАВРЎЗГУЛИ
Наврўзгули, бойчечагим, бормисан, Мен сенга зор, сен ҳам менга зормисан? Муз ичида асрадим мен кўнглимни, Сен ўзингни асраб, бахтиёрмисан? Омонлиқсан, тўтиёсан кўзларга, Севги мактубисан маъсум қизларга. Суйкаласан дудоқларга, юзларга, Битта ўзинг бир бутун гулзормисан? Ниначининг қанотидек баргинг бор, Асал ва сут бўйи келар атринг бор. Қадрим билиб йўқладингми, қадринг бор, Ёлғизгинам, ёлғизларга ёрмисан? Ай, кўнгилни қитиқлаган эрка гул! Ай, оламни кўмган орзу-сирга, гул! Қайга десанг, мен кетаман бирга, гул! Сен ҳам мендек дардга харидормисан? Ой ҳам кулча кўринармиш очларга, Булут кўрпа бўлиб зор-муҳтожларга. Ташна дилу руҳи яланғочларга – Бирдек тансиқмисан, мададкормисан? Жоним гулим, ўтинаман, сўлмай тур, Дунё яшнаганда ҳазон бўлмай тур. Мени етим қилма, кетма, ўлмай тур, Сен ҳам мендек дунёдан безормисан? бу ҳам И. Мирзодан.... Оффтоп: Кимлардан ўқиб, сал таъсирланар, шаъмаю ишоратларни англар балки..
__________________
Ўзингга ёқмаган ишнинг бир хайри бор... |
|
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|
|
|