Цитата:
Сообщение от Alidjan Nazarov
Цитата:
Сообщение от Husen Tangriyev
Умумтаълим мактабларнинг барчасида 10-11 синфлар тугатилишини яхши биласиз. 9-синфдан кейинги таълим ихтиёрий-мажбурий тарзда булади. Яъни 9-синф битирувчиси таълим узвийлигига путур етмалиги учун ё коллежда ё академик лицейда укиши шарт.
|
Менда бир савол бор. Билишимча колледж ва лицейларга кириш учун укувчилар имтихон топширадилар. Имтихондан ута олмаган укувчилар масаласи кандай хал килинаяпти ёки кириш имтихонлари бекор килинганми? Негаки бу йил жияним кириш имтихонисиз тиббиёт колледжига укишга кирди.
|
Менинг хам жияним имтихонсиз тиббиёт коллежига ўқишга кирди, лекин улар 9 синфни тугатаётган вақтидаёқ мактабда қайси коллежга топширишади, кира олмаган тақдирда бошқа рақобат камроқ бўлган қайси коллежда ўқийди каби маълумотлар ёзилган кандайдир хужжатга ота-онасига қўл қўйдириб олишганди. Биринчи коллежда эса, ўқувчининг аттестатидаги баҳога қараб қабул бўлди, яъни кимнинг аттестатдаги бали кўпроқ бўлса, ўшани қабул қилишди. Жияним, баҳолари аъло бўлгани сабабли, биринчи коллежда қолди. Киролмаган тақдирда, менимча рақобат камроқ бўлган коллежга жўнатишарди.