Ҳеч шубҳа йўқ-ки, устознинг ҳар бир сўзи ўз шогирди учун пурмаъно ҳикматдир. Қуйида устозларимнинг профессионаллик ва ватанпарварликка даъват этувчи айрим фикр-мулоҳазаларини келтириб ўтмоқчиман. Улар «кўринмас фронт жангчилари» бўлишгани сабабли, исмлари, ушбу ўгитларини қайси тадбирда айтишгани ёки қайси ҳужжатларда акс эттирилганлигини, таассуфки, айта олмайман. Уларнинг барчасини Устоз ва мураббийлар куни билан чин қалбимдан табриклайман
Ҳарбий унвон нечоғлик баланд экан, унвон соҳибининг профессионаллик савияси ҳам шу қадар юқори бўлиши керак.
Ҳар қандай халқ ва давлат бошидан кечирадиган фожиа, аксарият ҳолларда, унинг маънавиятига путур етишидан, онгига ёт ғоялар-у, қадриятлар сингдирилишидан ва бундай ғояларни ҳаётга татбиқ этиш учун номақбул усуллар жорий этилишидан бошланади. Бинобарин, халқнинг маънавий руҳини, ўз олдига тарихий вазифалар қўйиб, ҳал эта олиш қобилиятини ифодалайдиган маънавий хавфсизликнинг таъминланиши устувор вазифага айланиб қолади.
Ҳарбий санъат ҳеч қачон бир жойда қотиб қолмайди. Истаймиз-ми, йўқ-ми, қуролли кураш олиб боришнинг шакл ва усуллари мунтазам янгиланиб, ўзгариб бораверади. Уруш ва ҳарбий можаролар тажрибаси, фан ва техника соҳасидаги ютуқлар ҳарбий санъат ривожига туртки бериши муқаррар. Бунга тарихнинг ўзи шоҳидлик бермоқда.
Тарих, айниқса ҳарбий тарих буз учун шунчаки ҳавас, «кечаги кунга» ҳурмат эмас, у биз учун юксак маънавий руҳни шакллантириш манфаатида қўлланиладиган қудратли қуролдир.
Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 03.10.2011 в 12:14.
|