Соате бунда саёҳат айладим,
Не саёҳат, минг надомат айладим.
Кўзда ёшим бўлган эрди пардадор,
Йиғлади дил парда ичра зор-зор
(Чустий шеъридан)
http://if.uz/uz/ -сайтидаги номинацияларни кузатиб улар орасида саёҳат қилар эканман ўзга тилларда қилинган сайтларни кўриб қувондим, аммо ўзбек тилида қилинган сайтларнинг сифати пастлиги, миқдори камлиги, кўлами торлиги кузатувчини хафа қилди... Бунга не дейсан, дўст? Бунга қандай баҳона бор? Бунга қандай чидаш мумкин? Нега Ўзбек тилидаги сайтлар кам? Ким уларни кўпайтириши керак? Қани шу мардлар? : ((
Келинглар бу мавзуда Интернет-фестивалдаги ўзбекча сайтлар ҳақида гаплашамиз... танқид, таклиф ва шикоятларни шу мавзуда жамлаймиз...
Қани танловда қайси сайтлар эътиборингизга тушди... қайси сайтлар ҳақида ижобий ёки салбий фикрдасиз...