|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :) |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ўзбекистон ва дунё янгиликлари Дунёда бўлаётган воқеаларга оид янгиликлар, хабарлар ва тафсилотлар |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#1 | ||
![]() ![]() Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559
2,642/911
– 20
13/12
![]() |
Истиқлолнинг шонли 20 йиллигини нишонлаш арафасида турибмиз. Табиийки, байрамона муҳит нафақат кўча-кўйда, ишда ёки оилада, балки мана шу қадрдон форумимизда ҳам бўлмоғи лозим. Бир бирига бутунлай зид бўлган ўтмиш ва бугунни солиштириш, таққослаш, оқибатда якдил фикрга келолмай асабийлашишнинг фурсати эмас, ҳозир. Қолаверса, бу мавзуда томонларнинг бир хил тўхтамга келишини кутиш ҳам соддадиллик бўлади.
Қувончли томони шундаки, юртимизда олға сурилаётган миллий истиқлол мафкураси мана аста-секин ўз таъсирини намоён қилмоқда. Истиқлолни жон-жаҳди, онгу шуури билан ёқлайдиган авлод шаклланмоқда. Ахир, мафкуранинг ўз олдига қўйган мақсади ҳам шу эмасми? Ўтмишга холис баҳо бериш керак деймиз-у, холислик ва қоралаш деган тушунчаларни қориштириб қўямиз, баъзида. Бунга мажбур қиладиган энг катта жиҳат баҳсга киришган рақибларимизнинг кўпроқ шовинизмга мойиллигида деб биламан. Муддаога кўчсам, азизлар, энг улуғ, энг азиз, буюк тантана арафасида турибмиз. Эҳтимол, унинг салобати ва моҳиятини ҳали ҳам чуқурроқ ҳис қилолмаётгандирмиз. Аммо, вақт ўтган сайин, содда қилиб айтганда улкан тоғдан узоқлашган сайин унинг виқорини ҳам тобора сезиб бораверамиз. Келинглар, бу мавзу орқали байрам табрикларини йўлласак. Ўтган 20 йилнинг ҳаётингизда тутган ўрни ҳақида тўхталсангиз янада аъло. Фақат, бу собиқ тузум билан солиштириш эвазига бўлмаса, бас. Мустақилликнинг 20 йиллиги барчамизга муборак бўлсин!!! |
||
|
Ответить |
6 "+" от:
|
|
|