Цитата:
Сообщение от Muhammad Ismoil
Бу ─ мустамлакачилик зулмидан эндигина бош кўтарган, жаҳолат зимистонидан адолат гулистони томон собитқадамлик билан кўкрак кериб келаётган заҳматкаш ва мардонавор халқнинг энг зарур, энг юксак ва бир лаҳзага бўлсин кечиктириб бўлмас тилаги ва хоҳиши эдиким, авваломбор мустамлакачиликнинг заволи ва талофатларини, мустақилликнинг иқболи ва шарофатларини чуқурроқ ва кенгроқ англаб етмоғи, одамнинг олам аро, диннинг дунё аро ўрнини ҳамжиҳатлик ва донишмандлик билан белгилаб олмоғи учун ниҳоятда мунтазир эди.
|
Совет даврини нуқул қора бўёқлар билан чаплаш шартмикан, айнан шу даврда ўзбек адабиёти, санъати, илм-фани ривожланиб, буюк шоир, ёзувчи, публицист, олимлар, санъат арбоблари етишиб чиқди.
Цитата:
Сообщение от Muhammad Ismoil
Чунки, куфрда, итоатсизликда, осийликда яшагандан кўра, яшамаслик яхшироқдир.
|
Халқ совет даврида сиз айтаётган "куфрда, итоатсизликда, осийликда" яшамаган, деярли ҳар бир оилада Қуръони Карим бор эди.
Цитата:
Сообщение от Muhammad Ismoil
у фоний дунё ҳаёти нари борса юз йил давом этишини, сўроқ – жавоблар эса бир неча минг йиллар давом этишини, ва мана шу жараёнга инсон ўз ҳаётининг ҳар бир лаҳзасида, ҳар бир сониясида, ҳар бир кунида тайёрланиб, тарбияланиб, ақоидни таниб бориши лозимлигини унутиб қўйиши ҳеч гап эмас экан. Ва ўша заҳоти, қиёмат қойим юз бериши муқаррар бўлган, рўзи маҳшарни унутиб энг катта хатога йўл қўяр эканмиз. Биз бу кунга тадорик кўрмай, дўзах азобини олдини олмай, куну – тунимизни асл ватанимиз, яъни отамиз Одам атонинг диёри, бир кун қайтишимиз шарт бўлган беҳад латофатли мўъжизавий мафтункор макон – жаннати ризвонга қайтмоққа шайланмай энг катта хатога йўл қўяр эканмиз.
|
Муболаға қилдингиз, мавлоно.
Цитата:
Сообщение от Muhammad Ismoil
қолаверса ўзбек миллати эришган барча маънавий муваффақиятлар, ғалабалар, зафарлар мана шу китоб шарофати туфайли эканлиги, бугун осмондаги офтобдай равшан бўлди-ку?
|
Шу жойда бироз фактлар келтирсангиз жоиз бўларди.
Қуръонни ўзбек тилига таржима қилиниши буюк иш.
Лекин бу ишни буюклигини кўрсатиш учун қора бўёқлар ва муболағаларни ошириб юбориш шарт эмас.