|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать. | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| Умумий бўлим Ҳеч қайси бўлимига кирмаган мавзулар... |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
#1 | ||
|
Сообщений: 769
+ 2,104
1,209/531
– 1
2/2
![]() |
Ассалому алайкум, қадрли форумдошлар! Бу мавзуда талабалик йилларидаги энг мазмунли ва ибратли хотираларни ёзамиз.
Кеча Тоҳир Малик ёзувчи домламизнинг "Нафс" ҳақидаги мақолаларини фирк.уздан ўқиб қолиб, у киши билан бўлган бир ижодий учрашув ёдимга тушди. Унда мен талаба эдим. Ўзбек филологияси факультетининг 1-курс магистрлари эдик. Баҳодир Каримовнинг дарслари ҳисобига ёзувчимиз Тоҳир Малик билан ўтадиган ижодий йиғинга (Шарқ зиёкори магазинига) таклиф қилишди. Факультетимиз домлалари билан ҳаммамиз бордик. Қайсидир тенгдошларим пайтдан фойдаланиб уйга қочмоқчи... Яна кимдадир бошқа муаммо... Аммо мен бундай жойлардан қочишни хоҳламасдим. Севимли ёзувчимиз келдилар. Кимлардир китоб олиб келишган автограф оламан деб. Бакалаврдаги учрашувда мен ҳам автограф олгандим, лекин бу сафар... Бизга дарс пайти кутилмаганда хабар қилишди, студентчилик, янги китобга яраша пул олмаган эканим. Афсус қилдим, энди эртага келиб балки янги чиққан китобни оларман, лекин унда дастхатга кеч бўлади. Ҳаммадан ҳам эмас, фақат ўзим яхши кўрадиган ижодкорлардан дастхат олишга жуда иштиёқманд эдим. "Келинлар дафтари" китобининг тақдимоти бошланди. Аввал ташриф буюрган устозлар гапиришди, адибимизнинг яхши фазилатлари билан бизни таништиришди. Аммо бу гаплардан илгари энг яхши 3 та саволга китоб (дастхати билан) қўйилганлигини Тоҳир Малик домламиз айтиб қўйгандилар. Навбат саволларга келгач, иккинчилардан бўлиб: 1. Сизни жудаям ардоқлаймиз, асарларингизни яхши кўриб мутолаа қиламиз. Мана шунча ибратли асарни ёзиб қўйдингиз, ҳаётда топган ҳақиқатингиз нима бўлди? 2. Иккинчи саволим: Ҳаётда яшаш мезонингиз... олдиндар раҳмат дея савол бердим. Ёзувчимиз бир лаҳза тин олдилар-да, "Ҳаётда топган ҳақиқатимми?" дея қайтардилар. Ва "Крутой савол бўлди-да бу... Битта китоб кетди" дедилар. Кейин чиройли сўзлай бошладилар. Мени ёдимда қолгани 2-саволимга берилган жавоб бўлди. Микрафондан узоқлашиб устозларим ва тенгдошларим олдига бориб жойлашгунимча негадур жуда хижолат тортдим лекин. Ёзувчимизнинг ҳаётда яшаш мезонлари Қуръон, ҳадис, тўғрилик, ростгўйлик ва ҳалоллик экан. Дастхатга ҳамиша бир хил энг яхши тилак ёзилган бўларди "Икки дунё саодатини тилаб...". Бу сафар ҳам худди шундай тилак билан "Келинлар дафтари"ни қўлга киритганимга ҳеч ишонмасдим. Китоб мазмуни менга жуда ёқди. Мана орадан шунча вақт сувдек ўтиб қолди, аммо бу хотиралар ёдимга тушса, юзларимда беихтиёр майин табассум пайдо бўлади. Мен ҳам инсон, ҳам ижодкор сифатида қадрлайдиган Тоҳир Малик устозимизга ҳам икки дунё саодатини тилаб қоламан. Биз учун янги ва ибратли асарларни ёзишда асло чарчамасинлар.
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy |
||
|
|
Ответить |
|
9 "+" от:
|
|
|
|