|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
| Результаты опроса: 2011 йил, 10 июнда бўлиб ўтадиган ижодий мулоқотда қатнашасизми? | |||
| Ҳа |
|
10 | 90.91% |
| Йўқ |
|
1 | 9.09% |
| Голосовавшие: 11. Вы ещё не голосовали в этом опросе | |||
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
#11 |
![]() |
Эркин Воҳидов ҳамиша сара мавзуларни танлайди. Давр синовларидан, асрлар синовидан ўтувчи мавзуларни танлайди. Афғон уруши даврида қўлланилган социалистик сафсата ўн йил, беш йилда эскириши ва ижодида бир умрлик қора доғ бўлиб, мисқоллаб йиққан обрўсига қарши ишлашини, кечирилмас хато бўлиб туришини биларди.
Шунинг учун биз устозларнинг фақат ёзган эмас, ёзмаган шеърлари учун ҳам тасанно айтишимиз керак. Бундай ёзилмаган шеърлар Эркин Воҳидов ижодида кўплигига шубҳа қилмаса бўлади. Эркин Воҳидов ижоди ўзбек шеъриятида янги даврни бошлаб берди. Нобелъ мукофоти лауреати, Михаил Шолохов Олий адабиёт курси талабалари билан учрашувда: - Сизнинг ичингиздаги энг камтар шоир ёки ёзувчи ҳам, ҳали дунёда адабиёт йўқ, жаҳон адабиёти мана энди менинг ижодим билан бошланади деб ўйлайди, ва шундай ўйлаб тўғри қилади, шундай катта хаёл бўлмаса, мен дунёга янги адабиёт олиб кираман, кечаги адабиёт ижодим олдида бир пул, деган улкан мақсад бўлмаса, ижодкорнинг адабиётга кириб келиши бекор, – деган экан. Бундай ўзига катта мақсад қўйган одам, ўз адабиётимни яратаман деган ижодкор, бизнинг адабиётимизда бармоқ билан саноқли. Бармоқларингизни икки – учтаси ортиб қолади ҳатто. Айнан ўша улкан ижодкорлардан бири – шубҳасиз Эркин Воҳидовдир. Ўзбек шеъриятини Эркин Воҳидов шеъриятисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Бошқа шоирларни ўнтасини, ҳатто юзтасини олиб ташласангиз ҳам ўзбек шеърияти ҳувиллаб қолмайди. Лекин Эркин Воҳидов ижодисиз бу шеърият қулаб тушади, ёки анчайин пасайиб, ғариб бўлиб қолади. Эркин Воҳидов шеъриятга, ўша Шолохов айтган талаблар билан кириб келгандай: - Ҳали дунёда адабиёт йўқ, жаҳон адабиёти мана энди, менинг шеъриятим билан бошланади! Ҳақиқатдан ҳам Эркин Воҳидов шеърияти унгача ижод қилган салафларининг бирортасини шеърларига ўхшамайди, не ажабки, бугунги кунда, ҳатто Эркин Воҳидовга тақлид қилиб ёзганларнинг шеърияти ҳам ўхшамайди. Фавқуладда бир ҳодиса янглиғ ажраб туради – бу шеърият! Эркин Воҳидовнинг оддий бир тўртлиги ҳам юзлаб тўртликлар ичида ажралиб туради. Ҳатто Эркин Воҳидов таржималари ҳам ўзгача. Бир туркум таржима шеърларни ўқиб туриб, мундарижага қарамай ким таржима қилганлигини ўқиб кўрмай, ичидан Эркин Воҳидов қилган таржималарни ажратиб олиш мумкин: Менинг куфримни айбларга муҳаққақ сизда имкон йўқ. Бу дунёда менинг пок, иймонимдек иймон йўқ. Замон аҳли аро ёлғиз мусулмон мен эдим, э, воҳ Агар мен ҳам, кофир эрсам, бу дунёда мусулмон йўқ! Ҳазрат Абу Али ибн Синонинг ушбу рубоийлари ошуфта дилларни мафтун этгувчи нафосат билан жаранглайди. Эркин Воҳидов суҳбатларимизнинг бирида шахмат бўйича бир неча бор жаҳон чемпиони Анатолий Карпов билан шахмат ўйнаганини айтиб берганди.: - Бешинчи юришдан кейин аҳволим танглигини сезиб қолдим, сўнгра чапдастлик билан, - Майли, дурангга розиман деб, Анатолийга қўл узатдим. У ҳам шуни кутиб тургандай, дурангга аллақачон рози бўлганман, деб қўл узатди. Бўлмаса бор йўғи эндигини бешта юриш қилганмиз – деди кулиб ва шахмат ҳақида, унинг шеъриятга ўхшаши ҳақида, шеър бўғинлари, қофиялар, туроқлар шахмат қоидалари сингари қатъий бўлиши, шахматда ҳам асосий хужум шоҳга қаратилиши ҳақида узоқ гапирдилар ва хўрсиниб, шахматни кашф этган ҳинди қандай бахтиёр одам эканки, неча асрлар ўтса ҳам шахмат ўйинлари, партиялари бошланади-ю, тугагани йўқ ва тугамайди ҳам – дедилар. Мен шаҳматни кашф этган ҳиндига ҳавас қиламан. Қандай бахтиёр инсон! Қанчалик юксак заковат эгаси у! Дунёга келсанггу, мана шундай кашфиёт эгаси бўлсанг! Кейин бу дунёдан беармон кетсанг бўлади! Эркин ака! Биламиз, “Умринг адо бўлмай туриб, чўғинг адо бўлмасин” деб ёзгансиз. Хавотирланишга ўрин йўқ. Сизнинг юрагингизда нафақат чўғ, улкан гулхан ловуллаб турибди. Сиз бизга абадул – абад ўзбек шеърияти салтанатида давру – даврон сурувчи қудратли шеърият инъом этганингизга қарамай, яна ва яна гўзал шеърлар туҳфа этиш истагидасиз. Биз уларни бажонидил кутиб қоламиз ва айтамизки, шахматни кашф этган ҳиндига ҳавас қилмасангиз ҳам бўлади. Сиз яратган шеърият худди шахмат сингари сир – синоатга, антиқа мўъжизаларга, кашфиётларга тўла ва адо бўлмасдир. Даврлар алмашиши билан янги авлодлар шахматнинг янги – янги қирраларини очгани сингари, асрлар оша шеърият ишқибозлари янгиланаверади, сизнинг шеърларингизнинг янги – янги қирраларини, жилваларини, сирру – синоатларини кашф этаверадилар, завқланаверадилар, баҳру – дилларини ёзиб ошуфта бўлаверадилар. Сизнинг шеъриятингизнинг умри ҳам адабул – абад, туганмас, ва янгиланиб боргувчидир! Бизлар, яъни шеърият ишқибозлари шаҳматни кашф этган ҳиндуга эмас, кўпроқ сизга ҳавас қиламиз, шаҳматнинг туганмас ўйинлари сингари, ҳар ўқиганда янгича тароват, янгича жозиба, янгича кашфиёт барқ уриб тургувчи шеърларингизга ҳавас қиламиз! Миллатимиз бахтига, маданиятимиз бахтига, адабиётимиз бахтига омон бўлинг Эркин ака! |
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|
|
|