30.07.2011 18:44
|
#11
|
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360
10,318/4,529
– 37
58/50
|
Цитата:
Рамазон ойида овқатланиш тақвими

Муҳаммаджон Ҳамроев, Ўзбекистон халқ табобати академияси раиси:
Азизлар! Биз Рамазон ойида овқатланиш тақвимини илк бор 2008 йилда эълон қилган эдик. Тақвим асосида Рамазон ойида овқатланган "Шарқ табобати" журналининг жуда кўп муштарийларидан кўплаб мактублар олдик. Кўпчилик турли хасталиклардан фориғ бўлганлигини айтиб бизга миннатдорчилик билдирган эди. Ўтган давр мобайнида биз мазкур овқатланиш тақвимин турли дардларга чалинган беморларга тавсия қилиб, ижобий натижаларни қўлга киритдик. Шу тарзда овқатланиш саломатликни асрашда ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга эканлигини яна бир бор ўз исботини топди.
Рамазон ойида рўза тутиш овқатланишни тартибга солиш ва баданни тозалашнинг энг муҳим тадбирларидан бири. Яна шу Рамазон ойининг ҳар йили ўн кун олдин келиши ҳам инсониятнинг ҳар йили бошқа-бошқа фасллларда ўз баданини тозалаш имкониятига эга бўлишини кафолатлайди.
Хўш, энди шу Рамазон ойида рўза тутишда биз тўғри йўлдамизми? Биз тўғри овқатланяпмизми? Мутлақо! Ана шу сабаб, биз қадим табобатимизга мурожаат қилдик. Қадимдан рамазон ойида овқатланишга қай даражада эътибор қилингани-ю, шу ойда қандай амаллар муҳим аҳамият касб этгани ҳақида баҳоли қудрат анча катта маълумотга эга бўлдик.
Аждодларимиз Рамазон ойида ниҳоятда кам овқатланишган. Улар одатда бир пиёла сув ёки сут, бир оз хурмо, бир парча нон билан кифояланганлар. Бу ойда танага дам бериш расм бўлган. Табобат нуқтаи - назаридан бу инсон умрини узайтирувчи муҳим омиллардандир. Ҳар ҳолда аждодларимиз биздан кўра эътиборлироқ, батартиброқ бўлганлар. десак хато бўлмайди, назаримда. Чунки улар Рамазон ойидан бошқа ойларда ҳам тўғри овқатланишган. Узоққа борманг яқин 1930-40 йилларда ҳам 100 ёшга етганлар анча бисёр, 80-90 ёшлилар ҳар қадамда учрар эдилар. Ҳозир-чи? 80 ёшга кирганлар бармоқ билан санарли. Бугунги авлоднинг овқатланиши ниҳоятда "зўр". Аллоҳга шукроналар бўлсиким, дастурхонимиз тўкин-сочин. Фаровон турмушимиздаги тўкин-сочинликлик турли касалликларни келтириб чиқармоқда. Аралаш-қуралаш, биринчиси суюқ, иккинчисига қуюқ (шўро замонаси "столовой"ларидан мерос) овқатланишлар ўз таъсирини кўрсатмай қолмади.
Нафсимизни тийиш, рисоладагидек овқатланишни ўзимизга эп кўрмадик. Айтгандай ким ўзарга меҳмондорчиликлар авж олди-ю, келадиган меҳмоннинг соғлиғи билан ишимиз бўлмай қолди. Бу ҳол айниқса, Рамазон ойлари авж олди. Бу ойни мен "овқат байрами" деб атаган бўлардим, баъзи ҳамшаҳарларимиз учун. Рўзадорлар уйига кирсангиз бутун оила овқат тайёрлаш тараддудида. Ҳамма банд. Бир неча хил овқат тайёрланади. Оғиз очилгандан кейин аралаш-қуралаш овқатланилади. Бир қултум сув билан оғиз очилади. (Аслида ундай эмас, бир пиёла сув ичилмоғи лозим. Чунки сув маълум вақт очликда емирилишни бошлаган хилтларни ювиб, ошқазон-ичакни тозалайди). Бир-икки қошиқ нишолдани нон билан еб, орқасидан шўрва ва ҳоказо... у ёғини айтиб ўтиришнинг ҳеч ҳожати йўқ...
Хуллас, биз Рамазон ойида овқатланиш тақвимини туздик. Ҳамма тадбирлар табобат қонун-қоидаларига мос ҳолда шу куннинг шароитидан келиб чиқиб тавсия қилинмоқда. Мақсадимиз рўза тутган ҳар бир инсон ўз саломатлигини тиклаб, узоқ умр кўрсин. Бу ойда турли келиб чиқиши мумкин бўлган касалликлар чекинади, мавжуд касалликлар тузалади.
Энг муҳим тадбир баданни тозалашда бир пиёла сув. Бу ўринда "муздан тушган" сув ишлатишни ҳам тавсия қиламиз. Бир идишда сувни музсандиқда музлатасиз кейин эритасиз ва илиқ ҳолда фойдаланасиз. Ёки қайнатиб совутилган сув ичилса ҳам бўлади.
Саҳарликда ҳар кун нишолда ейиш имкониятингиз бўлса айни муддао. Чунки нишолда баданни тозалашда ниҳоятда катта аҳамиятга эга.
Муҳтарам мухлислар! Бизнинг тавсиямизни қандай қабул қилиш ўзингизга боғлиқ. Шароитга қараб тўғри йўл танлайсиз деган умиддамиз. Қандли диабет билан оғриган беморларнинг рўза тутмасликларини ҳам эслатиб ҳам қўймоқчимиз. Аллоҳдан Сизга Мустаҳкам соғлиқ ҳамда муборак Рамазон ойи савобларидан баҳраманд бўлишингизни тилаб, Муҳаммад Ҳамроев
|
|
|
Ответить
|