Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Ижод хусусида сўз
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…)


 
 
Опции темы Опции просмотра
Старый 21.06.2011 16:31   #10  
Аватар для Izzatilla Ibragimov
Оффлайн
"Ўзбекнаво"
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист
Сообщений: 46
+ 17  172/43
– 0  0/0

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
Муваффақиятсизликлар инсонни қайсидир жиҳатдан ўзининг устидан кучлироқ ишлашга, ўзига нисбатан талабчан бўлишига сабабчи бўлади. Улар улкан муваффақиятларга олиб келади. Сиз бу фикрга қандай қарайсиз?
Фикрингизга қўшиламан. Психологларнинг келтиришган статистик маълумотларига кўра, адибларгина туғма истеъдод эгаси бўлиб туғилишаркан. Буни Валеология фани ҳам тасдиқлаган. Қолган касб эгалари қилинган тинимсиз меҳнатлари эвазига муваффақиятга эришарканлар.
1989 йилларда Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрига устозим Рустам Ғоиповнинг олдиларига, “Рустам ака, сизга шогирд тушмоқчиман”-деб борганман. Менда,- “Машҳур одамнинг ёнига бориб шогирд тушсам, машҳур бўлиб кетаман. Одамлар “Рустам Ғоиповнинг шогирди” деб мени танийди”,- деган фикр бўлган. Буни ҳозир ёнимга шогирд бўлишни истаб келадиган ёшларда ҳам кўраман. Рустам ака, “Майли, мен сенга ижро услубларини ўргатаман. Бироқ санъатда ўз йўлингни топишингнинг бир фоизи менга, қолган тўқсон тўққиз фоизи ўзингга боғлиқ. Ўзинг ҳаракат қилмасанг, ҳеч нарса бўлмайди”-дедилар. Рустам Ғоипов бизга дастлаб "Артикуляцион машқлар дарслиги"ни бериб, қандай машқ қилишим кераклигини ўргата бошладилар. Устоз ижроларида ҳам шу нарса борки, қўшиқ ижро этиш жараёнида ҳар бир товушнинг жаранги аниқ эшитилиб туриши керак. Куйланаётган жумланинг эшиттувчига тўғри етиб бориши ижро жараёнида уларни тўғри талаффуз этишга боғлиқлигини кўп таъкидлардилар. Шундай қилиб тинимсиз меҳнат орқали ҳозирги мавқега эришдим.
Ҳар бир инсон буюк нарсаларга қодир. Лекин айрим пайтда буни ҳис қилмаймиз, билмаймиз. Ҳеч қачон қила олмайман, билмайман, демаслик керак экан. Билмаган нарсасини ўрганиши, қила олмаган ишини ҳаракат қилса қилиши мумкин. Кўп ҳолларда қила олармикансан деб ишончсизлик билан қарашганида, “Қиламан!”, ”Эплай оламан!” деб ўзимни ишонтириб ишни бошлаганман ва муваффақиятга эришганман.
Инсон ҳаётда тўртта нарсани юрагига “михлаб қўйиши” керак:
1) Мақсад аниқ бўлиши керак:”Нимага қараб кетяпман, қаерга қараб кетяпман?” деган саволга аниқ жавоб бера олиши даркор;
2) Юрагидаги шижоати, ғайрати заррача сўниб қолмаслиги керак;
3) Ҳар бир нарсага инсонда кучли хоҳиш, истак бўлиши лозим.
4) Ҳар бир қилинаётган иш муҳаббат билан қилиниши керак.
Бўлмайдиган ишнинг ўзи йўқ. Ўлимдан бошқа ҳамма нарсанинг иложиси бор. Қийинчиликларни гоҳ ундоқ йўл билан, гоҳ бундоқ йўл билан енгса бўлади. Бироқ ишни ўзгалар кўрса ҳавас қилгулик даражада мукаммал қилиб қўйиш лозим.

Последний раз редактировалось Ozoda Umarova; 21.06.2011 в 18:47.
Ответить 
 




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх