Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Ижод хусусида сўз
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…)


 
 
Опции темы Опции просмотра
Старый 31.05.2011 20:34   #11  
Real ID Group
Аватар для Muhammad Ismoil
Оффлайн
институт культуры им. Абдулла Кадырий
ст.преподаватель, писатель
Сообщений: 150
+ 81  320/117
– 0  0/0

UzbekistanОтправить сообщение для Muhammad Ismoil с помощью YahooОтправить сообщение для Muhammad Ismoil с помощью Skype™LiveJournalМой мир
Сўз лаззатини одами нодон билмас,
Нечунки, асал лаззатини ҳайвон билмас! –
- деган эдилар Толибий ҳазратлари.
Оллоҳ таоло “Ярал” деганларидан сўнг, мана шу сўз оламни яралишини бошлаб берган эди. Не ажабки, сўз қавми ўшандан буён инсониятни бошқариб келмоқда. Сўз халқларни, миллатларни бошқариб келмоқда. Тараққиётни бошқариб келмоқда. Сўз – йўлчи юлдуздай ўз ортидан оламни эргаштириб юрибди. Сўз, ҳаётда нимаики муаммо бўлса, у хоҳ катта бўлсин ҳаммасини ҳал қилиб келмоқда. Сўз ҳал қилмаган муаммо Ер юзида йўқ! Инсоният нимагаки эришган бўлса, авваломбор Худодан, кейин Сўздан миннатдор бўлиши керак. Сўз бўлмаганда катталар кичикларга, биладиганлар билмайдиганларга ҳеч нарса ўргатаолмаган бўлардилар. Агар Ер юзида ҳамма тушунадиган битта тил ва битта миллат бўлмаганида, инсоният бир – бири билан бемалол гаплашаолганида, ҳозиргидай турли тиллар, бир – бирини тушунаолмаслик муаммоси бўлмаганида, тараққиёт бугунги кундаги тараққиётдан бир неча баравар олдинда бўлар эди. Лекин, инсоният турли тилларга, турли миллатларга, элатларга бўлиниб ташланишида ҳам, биз билмаган, фақат Яратгангагина маълум бўлган ҳикмат бўлса керак.

* * *

Биз сўз ҳукмдори эмас, хизматкоримиз – деган эди Генриҳ Гейне.
Ҳақиқатдан ҳам Сўзга ҳеч ким хукмдор бўла олмайди. Энг забардаст ёзувчилар ҳам фақат хизмат қилишади. Ҳоҳ Навоий бўлсин, ҳоҳ Фирдавсий, ҳоҳ Шота Руставели! Лекин ким сўзга қанча кўп хизмат қилса, уни қанча сайқалласа, қанчалик кўкка кўтарса, Сўз ҳам уни шунчалик баланд кўтаради, асрлардан – асрларга ардоқлаб олиб ўтади.
Маҳмуд Қошғарий сўзга хизмат қилди, уни йиғди, изоҳлади, сўзни зийнатлаб улкан сўз хазинасини бунёд этди. Туркий халқларнинг барчаси асрлар давомида бу хазинадан баҳраманд бўлди, дарёлар беминнат оқиб, шаҳарларни обод этганидек асрлар бағридан беминнат дарё сингари оқиб келган бу сўзлар одамларни ҳаёт оқимида олиб юрибди.
Имом ал - Бухорий хазратларининг сарвари оламдан кейинги ўринда туришдай юксак мақомга эришишларига асосий сабаб шу: - Ҳазрат, ҳадисларни, Пайғамбаримиз с.а.в сўзларини йиғдилар ва бу сўзлар Қуръони Каримдан кейинги энг буюк китоб “Саҳиҳи Бухорий”ни ташкил қилди.
Имом Бухорий бу сўзларни ниҳоятда хассослик, билимдонлик, талабчанлик билан йиғар, бир сўз саҳиҳлигига иймон келтириш учун бир қанча саҳобийлар,тобеинлар, муҳаддислар, ровийлар сўзларини солиштирар, энг аниғинигина танлаб оларди.
Навоий – сўз заргари эди. У сўзга доҳиёна тафаккур ва буюк қалб билан хизмат қилди.Бир қанча соҳаларнинг юксак билимдони, бош вазир лавозимида ишлагани, уч юздан ортиқ мадраса-ю, масжидлар, кўприклар қурдиргани ва яна кўплаб, лимо – лим савоб чашмасига тўла хизматлар қилганига қарамай Навоий деганда авваломбор кўз олдимизга шеърият султонини келтирамиз.
Сабаби, сўзга хизмат қилиш юксак мақомдаги олий вазифадир! Сўзга эҳтиром билан хизмат қилганлар ҳамиша эҳтиромда бўладилар ва бошқа бирор касб эгалари бу даражадаги эъҳтиромга эришаолмайдилар.
Чунки, тил – миллатнинг жонидир! Тил бўлмаса, миллат ўлади. Одамлар турли томонга тарқалиб кетадилар ва бошқа миллат одамлари ичига сингиб йўқоладилар. Тилни сақлаш бу миллатни сақлашдир. Тил мавқеини кўтариш – бу миллат мавқеини кўтаришдир. Тил эса сўзнинг қолипи, тил мавқеини сўз кўтаради. Тилга хизмат қилиш, миллатга хизмат қилишдир. Косиб ҳам, заргар ҳам, муҳандис ҳам, математик ҳам ва бошқа турли туман касб эгалари ҳам тилчилар хизмат қилганчалик миллатга хизмат қила олмайдилар. Айтайлик, киши бемор бўлиб турса, унга янги кўйлак, янги туфли кийгизганингиз, ҳатто янги машина олиб берганингиз билан у тузалиб қолмайди. Унга шифокор керак, шифокорнинг малҳами керак. Тил – миллат хаста бўлганида доимо даволаб турадиган, соғлом бўлганида, соғлиғини асраб турадиган, асрлар оша барҳаёт сақловчи малҳамдир, жондир!
Қуйида келтирадиган кичкина ҳикоямиз сўз қудрати ҳақида мўъжазгина туҳфадир:
- Бир саййоҳ бир шаҳарга келиб, уни худди кафтида тургандек яққол ва бор бўйи – басти билан кўрмоқчи бўлибди. Ва шаҳардаги энг баланд минора қаерда, мени ўша ерга олиб боринглар, минора тепасига чиқиб шаҳарни кўрай, дебди. Шунда одамлар уни ўша шаҳарда яшовчи бир донишманд олдига олиб боришибди ва бу одам шаҳар табиати, одамлари ҳақида шундай гапириб берадики, бир дамда бутун шаҳарни яққол кўрасан дейишибди. Саййоҳ донишманднинг олдига борибди, у билан суҳбатлашибди, сўзларидан қаноат ҳосил қилиб, ҳақиқатдан ҳам сиз бу шаҳардаги энг баланд минора экансиз, дебди.

* * *

Яқинда бир гуруҳ ижодкорлар Бойсунга бордик. Кеч кузак, ташқари совуқ, далалар тап – тақир, ўйдим чуқур йўллар шалоғи чиқан автобусни тезроқ юришга қўймас, автобус дўкиб – дўкиб ичкарида ўтирганларни жонига човут соларди. Ташқарида эса кўзга ташланадиган, одамни овутадиган, бирор дов дарахт, эътиборли манзара кўринмасди.
Довруғи етти иқлимга таралган, шеъру – достонларда, қўшиғу – лапарларда кўкка кўтариб мақталган Бойсунни ахтариб нигорон бўлганлардан бири, охири “уҳ” тортиб юборди:
- Қани Бойсун? Мана бу тоғлар, қиёқ унмас оддий тоғлар-ку, мана бу қирлар, тақир далалар, ҳамма жойда тиқилиб ётган, одамни безор қилиб юборадиган адирлар-ку, Бойсун қаерда? Бойсун зўр деб роса алдашар эканда-а? – деб юборди.
Шунда Азим Суюн:
− Э, биз Шукур Холмирзаев, Усмон Азим, Эркин Аъзамовни юбилейини ўтқазиш учун бекорга бораяпмизми? Булар мана шу тоғларда, мана шу адирларда тенгсиз сеҳру – жозиба, тенгсиз гўзаллик борлигини кўраолгани ва оламга бу ҳақда жар солгани учун бораяпмиз. Буни кўриш учун одамда ниҳоятда катта иқтидор бўлиши керак. Ниҳоятда катта муҳаббат бўлиши керак. Кароматгўй қалб бўлиши керак. Улар бу далалардаги бошқалар кўраолмаган буюкликни кўраолгани учун буюк ва биз бугун уларга тасанно айтиш учун, иқтидорларига тан берганимиз учун, уларни олқишлаш учун бораяпмиз. Қалбларининг кўзи бўлмаган бирорта одам ватанини севаолмайди. Ватан ҳақида ёзаолмайди. Бу учала ижодкор ҳам Бойсун ҳақида улкан муҳаббат билан ёзишган, ва уларнинг муҳаббати олқишга сазовор. Улар шунинг учун ватан ҳақида жуда улуғ асарлар яратишган. Уларнинг асарларини ўқисангиз Бойсунга фақат – фақат ҳайратланиб қарайсиз! Чунки, Бойсуннинг гўзаллигини кўрасиз! – деди.
Бойсун ҳақида шеърлар ўқилгандан, қўшиқлар айтилганидан сўнг атроф гўзаллаша бошлади, Бойсунга ҳайратланиб назар ташлай бошладик
Ответить 
 




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2026, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх