|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
#1 | ||
![]() |
Бу юртда
ҳамиша фитнадан улуғлар йиқилур юзтубан, пешобин оқизиб битмаган фитначи ўтажак устидан. Азалдан адолат ёритган энг олий ҳақиқат йўлини, элатлар қонлари қоришар фитналар зулмидан бўлиниб. Хаёлнинг гулини сўлдирган, нуратган қанчалаб давронни, ҳар доим панадан ўлдирган муғамбир шайтонлар шайтони. Самовий торлари кесилган, худога тенглайди ўзларин, заифлар кетидан эзитган усталдан ололмас кўзларин. Разиллар нафасин ҳайдаган руҳларим, ҳурларим, қайдасиз? Дишарнинг тубидан таланган арғувон дурларим, қайдасиз? Қаҳратон сувини симирган соддадил жўралар, қайдасиз? Мардликнинг пойига сиғинган дарёдил жўмардлар, қайдасиз? Қайдасиз? Ер билан бир бўлиб, ётибсиз фитналар қурбони, фожиа сўнггида сир бўлиб, фитначи тебратар дунёни. Умримиз узилган ёғдудай офтобга эргашиб кетади, фитначи пиширган оғулар тириклик бошига етади. Ёзилур бир куни тарихда даҳолар сийлиқлар олгани, кўмилган замонлар қатида фитналар очилмай қолгани. Шавкат Раҳмон (с) |
||
|
|
Ответить |
|
3 "+" от:
|
|
|
|