|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать. | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
#11 |
![]() UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162
2,935/1,026
– 31
24/20
![]() |
Жасурбек, ваъдага биноан хайрли иш қилибсиз. Хуллас, топган кўринасиз Жонимқул Бегимнинг китобини. Агар китоб қўлингизда бўлса, бахраманд этиб турарсиз, деган умиддамиз. Ўшу кунги "Ижодий учрашув"га шоирнинг шеърлари ҳақиқатдан ҳам файз бағишлади.
*** Чекмай қўйдим, эл учун қайғу, Вужудимда ҳокимдир уйқу. Қайга кетди илоҳий туйғу, ЮРАГИМГА НИМА ГАП БЎЛДИ? Кеча-кундуз бўламан карахт, Ишқсиз одам-мевасиз дарахт, Наҳот мени тарк этади бахт, Юрагимга нима гап бўлди? "Ялқовликни касб қилдинг, болам, Одам бунча бўлмайди беғам", Куюнади меҳрибон онам, Юрагимга нима гап бўлди? Қўрқар эди кўрса олчоқлар, Бугун эркин келиб қучоқлар, Ҳайҳот, мени ёлғон ардоқлар, Юрагимга нима гап бўлди? Ажратмайман ҳақни ноҳақдан, Фарқламайман қорани оқдан, Бундайин ҳол келди қаёқдан, Юрагимга нима гап бўлди? Кучга тўлган экан билагим, Юртга ҳардам бўлсин керагим, Мудрамоқни бас қил юрагим, УЙҒОН, УЙҒОН, УЙҒОН ЮРАГИМ!! Жонимқул Тўра |
|
|
Ответить |
|
4 "+" от:
|
|
|
|