Одамзот жуда қадим замонлардан буён фалакка талпиниб, унинг бағридаги сон-саноқсиз юлдуз ва сайёраларнинг сир-синоатини билишга қизиқиб келади. Ана шундай интилишлар туфайли юзага келган астраномия фанини XVI асрда юксак чўққига кўтарган буюк ажодимиз Мирзо Улуғбек анъаналари бугун - орадан олти аср ўтиб унинг муносиб ворислари томонидан қайтадан тикланиб, жадал ривожлантирилмоқда.
Яқинда мамлакатимиз олимлари кашф этган кичик сайёрага “Самарқанд” номи берилди ва бу ҳақида юртимиздаги оммавий ахборот воситалари томонидан етарли маълумот тарқатилди.
20 йил вақт давомида юртимизда 9 та докторлик ва 35 та номзодлик диссертацияси ёқланган.
Цитата:
Эълон
Фалакиёт ҳамда нужум илмига қизиқувчи форумдошларимизни шу йил 5 май, соат 15-00 да Астрономия институтида институт директори физика-математика фанлари доктори, профессор Эгамбердиев Шуҳрат Абдуманнопович билан бўлиб ўтадиган учрашувга таклиф этамиз. Учрашув жараёни астрономия институтига сайёҳат асносида кўргазмали бўлиб ўтади. Астрономия институти кейинги йилларда янги экспонатлар билан бойитилган.
|
Шуҳрат Эгамбердиев анча йиллардан бери “Фан ва турмуш” журналининг бош муҳаррири вазифасини бажариб келмоқдалар. Уларга юлдузлар ва уларнинг инсон тақдирига таъсири, илми нужум (астрология) ҳақида ҳам саволлар билан мурожаат этиш мумкин.
Агар бу сайёҳатимиз мазмунли ўтса, Шаҳрисабз шаҳрида жойлашган астрономия институтининг илмий-тадқиқот базаси бўлган Майданак обсерваториясига ҳам сайёҳат уюштирамиз.