Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > ZiyoNET
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

ZiyoNET Общественная образовательная сеть ZiyoNET


 
 
Опции темы Опции просмотра
Старый 09.04.2011 15:39   #10  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Зуҳриддин Исомиддинов Саркаш саволлар

Цитата:
Эволюция табиатда бор ҳодисадир. Қазилма ишлари натижасида энг кичик сут эмизувчи жонивор – кўршапалакнинг бир тури миллион йиллар илгари сувдаги ўлжани тутиб ейиш учун сузишга мослашгани, ҳавода учишни тарк этиб, сув ичида ҳаёт кечиришга ўтгани ва... китга айланганини узил-кесил далилланди. Аммо ҳали ҳам китда кўршапалакка хос белгилар – сутэмизувчилик, эхолокатор орқали кўриш, ўлжасини тутган заҳоти ейиш каби хоссалар сақланиб қолган. Ёки бундан йигирма беш миллион йиллар илгари Америка қитъасидан Евроосиё қитъасига ўтган, қўл ва оёқ кафти уч бармоқли (фанда ҳиппарион деб аталадиган) кичкина ҳайвон ўрта бармоғи қаттиқ туёққа айланган отнинг аждоди эди (икки четки бармоқ рудиментлари сақланиб қолган), тараққиёт давом этиб, ундан эшак, зебра ва от шаклланган.
Табиатда эволюцион тараққиёт борлигини кўрмаслик амалда дин фойдасига эмас, аксинча атеизмни қўллаб-қувватлашга хизмат қилади. Чунки у тараққиётга туртки берувчи Тангрини назардан қочиради. Одамзот бир яратилганича, онги ҳам, шакл-шамойили ҳам миллион йиллар ўтса-да, ўзгармайдиган бўлса, ер юзида ҳар бир ўт-ўлан ва дов-дарахт, ҳар бир жон-жонивор абадий шу ҳолича, ривож топмай, янгилана берадиган бўлса, унда Оллоҳни бу оламни яратишдан муддаосини тушуниб бўлмай қолади-ку? Сира ҳам ўзгармас нарсаларни яратишнинг унга бирон кераги бор деб ўйлайсизми? Йўқ, албатта. Унда оламнинг яратилишида мантиқ бўлмас эди (Гёте бу тўғрида гап кетганда, Худо ҳозир ҳам олам яратилишининг биринчи кунидагидаги каби қудратга молик, унга ҳориш-толиқиш бегона, деб айтган).
Лев Толстой эволюцион назарияга муносабат билдириб, диалектикани содда, теран талқин этганди. У ёзадики, “агар одам номаълум замон даврида маймундан пайдо бўлган бўлса, бу нарса инсон маълум бир даврда бир ҳовуч тупроқдан пайдо бўлган дегандай гап”. Яъни, одам маймундан бино бўлган бўлса, маймуннинг ўзи ундан-да соддароқ бир махлуқдан, униси яна ҳам тубанроқ бир жонивордан ва охир-оқибат... бир ҳовуч тупроқ жонли табиат учун хамиртуруш бўлган, илк ҳаёт нишоналари тупроқда юз кўрсатган.
Одам маймундан тарқалмаган, у маймунсимон одам (питекантроп)нинг ривожланиши натижасида пайдо бўлган, маймунсимон одам эса одамсимон маймун (энг юксак тараққий этган приматлар)дан ўсиб камол топган. Биз билган ҳозирги маймунлар эса ана шу одамсимон маймуннинг асосий тараққиёт йўлидан четга қайрилган, ривожи таназзулга қараб кетган туридир.
Аммо ҳар нечук, одамсимон маймун бошқа сут эмизувчилар орасида энг тараққий этган жонзот бўлиб, ўзга барча ҳайвонлардан ўзининг серҳаракатлиги, чаққонлиги, шароитга осон мослаша олиши билан, шунингдек мимика пайларининг ривожлангани ва ўз кайфиятини юзи орқали билдира олиши, миясининг массаси тана оғирлигига нисбатан бошқа жониворларникидан катта экани каби хоссалари билан алоҳида ажралиб туради. Маймунда ҳам, одамда ҳам бошқа сут эмизувчилардан фарқли ўлароқ, қўл ва оёқ панжалари учида тирноқлар бор, бош бармоқ бошқа бармоқлар қаршисида, сут безлари эса кўкракда жойлашган ва ҳоказо.
Табиат диалектикаси ҳақида менинг фикрим бундай: одамлар турли ноорганик ва органик моддаларни минглаб хил усулда, ҳар турли шароитда ўзаро қовуштириш ва қориштириш орқали ҳарчанд уриниб бирон тирик ҳужайра, бирон-бир ўсимлик ё энг содда жониворни ҳам шакллантира олмайди (академик Опариннинг шу йўлдаги бир умрлик меҳнати зое кетган), Ерда органик ҳаётнинг илк нишонаси шаклланишини қодир Оллоҳ ихтиёр этган. Бундан кейинги тириклик эса шароитга мослашиш, кўникиш ва сараланиш орқали давом этган. Ҳеч бир ўсимлик ё жонивор космосдан ўзи келиб қолмаган ёки биздан кўра ривожланган тамаддун вакиллари томонидан Ерга туширилиб, тажриба ўтказилаётгани йўқ. Илк ўсимликлар миллион йиллар давомида аста ривожланган, бошқа шароитда ўсишга маҳкум бўлганлари эса неча ўнлаб асрлар мобайнида аста-секин янги ўсимлик турига айланган. Сувда кўчиб юришга мослашган ўсимликлар пайдо бўлган. Бирон заминга илдиз отган, аммо жонлилик хусусияти аниқ сезиладиган мураккаб ўсимликлар (масалан, гуллари ҳашаротни тутиб, ўзига емга айлантирадиган қопқон ўсимликлар) бор. Улар наботот олами билан тирик жониворлар ўртасида боғловчи ҳалқадир.
Жон-жониворлар оламида эса шароитга кўникиб мослашиш ҳам, турлараро алоқа ҳам анча фаол (Дарвин вьюр деган қушчанинг турли шароитда қандай ўзгарганини жуда ишонарли исботлаган).
Хорун Яҳъё, жонивор ё ўсимликларнинг оралиқ турлари кам экани уларнинг эволюция натижасида келиб чиқмаганини кўрсатади, деб даъво қилади. Бизнингча, оралиқ тур дегани – бир турнинг бошқа турга айлана боришидаги ҳолат, у биологик хилма-хиллик жиҳатидан ҳам, хронологик жиҳатдан ҳам асосий турларга нисбатан бениҳоя кам бўлишини, ниҳоят, тушуниш керак.
Шароитга мослаша олган турларгина яшаб қолган. Ҳозир тирик жониворларнинг барчаси ўз яшайдиган муҳитига мослашганларидир, мослаша олмаганлари қирилиб битган. Чунончи, оқ айиқнинг юнги оппоқ бўлганидан, қор устида ўлжага сездирмай яқинлашиш имкони кўпроқ, ови ўнгидан келиши тайинроқ. Оппоқ қор билан қопланган Арктика шароитида қора ё ола айиқ кун кўролмайди – оч қолиб, ҳалок бўлади. Қаҳратон совуққа мослашган қўйҳўкиз (жуни узунлиги 60-90 см.) тундрада бемалол яшайди. У қўйнинг бир тури бўлиб, биологик танланиш орқали ҳозирги конституцияга эга бўлган. Айрим жониворлар сонининг бугун ниҳоятда кам эканлигига сабаб кўп овланганигина эмас. Уларда ҳимоянинг заифлиги ҳам бор гап.
Ҳар бир тур аввалгисидан турли сабабларга кўра ажралиб чиққан – ё асосий яшаш жойи торлик қилиб, бошқа шароитга мослашиб яшаш оқибатида ўзгаришлар юз берган, улар охир-оқибат сифат ўзгаришига олиб келган, ё янги, янада қулай шароитга тушиб қолиш натижасида ўзгарган ва ҳоказо. Ер юзидаги тараққиёт биз кўриб турган ҳаётнинг ўзидан ҳам мураккаб ва хилма-хилдирки, бунинг натижасида бизга маълум бўлган ва бўлмаган минг-миллион наботот ва ҳайвонот турлари шаклланган.
Йил ёки асрлар миқёсида эмас, юз минг ва миллион йиллар миқёсида оладиган бўлсак, ҳозирда яшаб турган барча биологик жонзотлар айни пайтда оралиқ турга мансуб деб ҳисобланиши ҳам мумкин – улар ўз тараққиётининг ҳозирги босқичида турибди, биз шуни кўряпмиз, холос.
Ердаги биологик ҳаётни бир бутунликда мен шундай тасаввур этаман: танаси бутун ер юзига тенг улкан бир дарахт – унинг дастлабки шохлари бир неча миллиард йил аввал ўсиб чиққан ва ҳозирда қуриб-чириб, деярли ном-нишонсиз йўқ бўлиб кетган – бу энг қадимги замонда Ер юзида пайдо бўлган илк биологик ҳаёт нишоналари; улар фақат мантиқий тасаввур ва айрим реал асосга эга бўлган тахминлар орқали англанади. Кейинги бир босқич эса ҳозирги углерод конларининг – кўмир, нефт ва газ қазилмаларига асос бўлган энг қадимий ўрмонлар даври. Қандайдир фалокатлар (зилзилалар, тектоник ўзгаришлар) туфайли улар ер остига тушиб кетган. Аммо ўша мозий давридаёқ беҳисоб наботот оламининг қўюқ ўрмонида қуёш нурига талпиниб, ундан кўпроқ баҳра олган ўсимлик ва дарахтлар кўпроқ яшаб қолгани ва ўзидан кучли насл қолдиргани тайин. Ва шу билан бирга, яшашга ниҳоятда қобил бўлиб, ўз томирини тупроққа эмас, айрим бошқа ўсимлик ва дарахтларнинг танасига ёзиб озиқланган, уларнинг ширасини эмиб ўсган наботот ҳам шакллана бошлаган (ҳозирда эса нафақат зарпечак, девпечак ва чирмовусимон лианалар бор, балки оддийгина бир гул каби товланиб, ҳар хил ҳашаротларни – ўзидан бир неча маротаба мутараққий тур вакилларини! – тутиб, унинг жасадидан озиқланиб ўсадиган ўсимликлар ҳам бор).
Ответить 
 




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2026, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх