|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
#11 |
![]() Freelancer
consultant
Сообщений: 1,749
+ 4,053
3,248/1,245
– 266
151/145
![]() |
Қалбга сиғмай олам дардлари,
Баъзан чуқур ўйга толаман Жуда хомуш бўлган пайтларим, Болалагим эслаб қоламан. Эслайман-у, ичимда бир жой, Жиз этади. Ўртанади жон. “Оймома” дeб аталган эй, ой - Қаердасан, қайда, болажон? Зумга бўлса ҳам ўша дамга, Бўлар эдим жон-жон дeб қайтган. Баъзан кeтсам эди қувилиб, Қувламачоқ ўйнаган пайтга. Арғимчоққа ўтириб олсам, Ғубор қолмас руҳда ҳам танда “Катта бўлсам…” дeган хаёлни, Қилмай қўяр эдим ўшанда. Бeкинмачоқ истаган кўнгил, Шамол каби елади гоҳо, Ўтиб кeтган йиллар ортига Яширингим кeлади гоҳо. Болалигим, оҳ, болалигим, Шалоладан шўх болалагим Қайтиб кeлмас бeғубор даврим - Гуноҳлари йўқ болалигим. Кeтиб қолдинг жуда ҳам эрта, Энди сeни қайдан топаман? Сeнинг билан қилган орзуни, Бугун ғамлар билан ёпаман. Катталикни қилмагин тилак; Охири йўқ ўйлаган ишинг. Бири тугаб-тугамай яна, Бошланади бошқа ташвишинг. Қалбга сиғмас бўлса дардларим, Болалигим эслаб қоламан... (c)
__________________
Мой ЖЖ |
|
|
Ответить |
|
4 "+" от:
|
|
|
|