|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :) | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
#11 | |
|
Заблокирован(а)
Сообщений: 430
+ 78
238/129
– 0
16/9
![]() |
Цитата:
Дарвоқе, ўзбек тилининг маъно нозикликларига келсак. Корейс сериалларида чайнаб юборилган бир бирикма менга жуда маъқул тушган: “Уларни қириб юборинглааар!!!” . Хуллас, араб истилоси йилларида сўғдийларнинг 1/3 қисми қириб юборилган, 1/3 и Шарқий Туркистон ва Хитойдаги колонияларига қочиб кетган, яна шунчаси қолган. Тахминан, албатта. Самарқанд, Бухоро сингари шаҳарларда 730-йилларга бориб бирорта сўғд қолмаганди. Истилочилар маҳаллий аҳолини батамом сиқиб чиқаради. Сўғд тили чекка қишлоқларда XII асргача, Шарқий Туркистонда XIV асргача сақланиб қолади. Шу тариқа бу ҳудудларда форсии дарий тили тарқалади, унинг давомчиси эса тожик тилидир. Ўзбек тилининг айрим қадимий шевалари Шимолий Афғонистон ва Жанубий Ўзбекистонда VIII-IX асрлардаёқ вужудга келганди, лекин унинг (ва уйғур тилининг) асоси XI асрда Шарқий Туркистон ва Фарғонада шаклланади. Бу ерларда ва Тошкент-Жанубий Қозоғистонда сўғдий аҳоли турк тилига ўтади, Марказий Ўзбекистонда эса форс тилидан турк тилига ўтиш кузатилган. Шунинг учун тожиклар билан ўзбекларнинг қиёфаси бир-бирига ўхшаш, маданиятлари бир хил, бир асосда, бир жойда шаклланган миллатлар, аслида икки тилда сўзлашувчи битта миллат деса ҳам бўларди, 1924-йил бўлмаганида . Яғноб тилига келсак. Мустақилликка эришган Тожикистон негадир этник камчиликларни хушламайди. Уларни бутунлай йўқ қилишга ҳаракат бор. Яғнобилар нари борса 5000 киши қолгандир, уларни ҳам тожик тилига ўтказишга ҳаракат қилишмоқда, аҳоли рўйхатдан ўтказилганда улар тожик деб ёзилади. Билмадим, уларнинг нима зиёни бор экан Тожикистонга... Яғнобиларни матчои деб ҳам аташади. Ажойиб халқ, тасодифан омон қолган сўғдийларнинг бир бўлаги. Эркаклари жуда консерватив, аёллари бегона эркакларнинг ёнида умуман хонадан чиқишмайди. Ислом динида деб ҳисоблашса ҳам ўзларини, аслида дин билан унча ишлари йўқ, афсус-ки, камчилик бўлганлари учун аҳолининг маданий савияси ҳам жуда паст. Сўғдий маданиятни сақлаб қолганлар. Менга энг маъқул тушган нарсаси – улкан патир нонлари . Шундан билганман-ки, Самарқанд нонлари сўғдийлар даврида ҳозиргидай ажойиб ёпила бошлаган. Ахир Самарқанд, Бухоро сингари шаҳарларга улар асос солишган.
|
|
|
|
Ответить |
|
6 "+" от:
|
|
|
|