Цитата:
Сообщение от Sanjar Nazarov
Шеъриятнинг савияси адабиётшуносликнинг савиясига қанчалик боғлиқ? Баъзи ўринларда бадиий адабиёт ҳақидаги назарий фикрлар асарлардан олдинроқда юриши керак эмасми?
|
Назаримда катта шоирнинг ичида яхшигина адабиётшунос ҳам яшайди. Гарчанд у ҳеч қачон адабий-илмий мақола ёзмаса ҳам. Бас, шундай экан, шоирнинг ёзганлари ўз ботинидаги адабиётшунос-олим томонидан назорат қилиб турилади. Бевосита саволингизга келсак, тўғри, баъзан адабий-илмий фикр бадиий-эстетик дунёқарашдан ўзиб кетиши ҳам мумкин. Бироқ бунинг учун адабиётшунос дунёни бадиий-эстетик қабул қилишда шоирдан ўзиб кетган бўлиши шарт, деб ўйлайман. Шундагина адабиёт, шеърият адабиётшуносликнинг ортидан етиб келади. Буларнинг ҳаммаси айланиб бориб шоирнинг ҳам, адабиётшуноснинг ҳам ўзига, унинг шахслик, маърифатга дахлдорлик, истеъдод даражасига боғланади.