Цитата:
Сообщение от Gulchehra
.Аммо йўлларимиз аҳволи ҳозирги кунда қай ҳолатда? Бу ҳам ҳалокатнинг асосий сабабларидан бўлса керак?
|
Менимча бунинг хаммаси маънавиятнинг пастлиги, кўпчиликнинг китоб ўқимай қўйганлиги бўлса керак деб ўйлайман. Чунки, китобни севган, маънавиятга ошно бўлган хар қандай инсон ўзгалар фикрига қулок солишга, жамиятни хурмат қилишга ўзида куч топа олади. Албатта бу глобал муаммо бўлса керак ва буни тузатиш учун анча вақт керак бўлади. Мен хар ойлик маошимдан болаларим учун китоб сотиб олишга харакат қиламан. Баъзи хамкасбларим хаттоки бу ишимдан кулади хам. Болаларимга мен ёки онаси айтолмаган угитларни китоб беришига ишонаман. Бекорга "Юксак маънавият - енгилмас куч" дейилмаган.