|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :) |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#11 |
![]() |
УЙҒОНИШ
Қуёшдан бир нурли кўчки қўзғотган, Қишнинг муз чойшабин парчалаб отган, Ғафлат уйқусидан ерни уйғотган, Бу баҳор эмасми, Саволим шулдир?! Тонгга ўчоқбоши сингари шошиб, Эшикка қўшқанот бағишлаб очиб, Фарзандин уйғотган меҳрлар сочиб, Бу она эмасми, Саволим шулдир?! Даврабоши бўлиб алдов, хиёнат, Бурчакка қисилган пайтлар диёнат, Виждонни уйғотган, солган қиёмат, Бу имон эмасми, Саволим шулдир?! Олам бир ёқ, сени бир ёқ этолган, Вафони юракка байроқ этолган, Тунни юлдуз билан уйғоқ этолган, Бу севги эмасми, Саволим шулдир?! Лекин бир халқ мудраб, ётинқираса, Ҳар кимга ўз тинчи ёқинқираса, Шоирлари қўрқиб босинқираса, Халқни ким уйғотар, Саволим шулдир?! Омон Матчон (манба) |
|
Ответить |
4 "+" от:
|
|
|