қимматбаҳо нарсалар учун. Сониянинг мингдан бир улушида қалб хитобин эшитмайдиган. Қулликда сақламоқ қийинми уни? Бош кўтарди тўлқин ҳайқириб, ямлаб-ютмоқ қасди бор эди. Қирғоққача етди унинг кучи-қудрати. Бойўғли қувонди, туним туғди, деб. Фалак айланажагин билмас у нодон. Ҳам қаро тупроққа қорибла ташлар. тақдирига лаънатлар айтиб. Емоқ-ичмоқ, ётмоқ ва турмоқ – яшамоқ эмасдир бемақсад яшаш – ўлмоқликдир асли асталик ила.
Ғазаб оти элтажак қайга? Гўрга... Топиларми унинг давоси? Ҳа – Ватанни севмоқнинг шартлари бордир: Аввали - севмоқ керак Парвардигорни, сўнг ота-она, дўсту ёронни. Киши онасини сотарми ҳеч вақт? Ханжарнинг заҳми ҳам битиб кетажак. Халқни севмаганнинг маҳбуби – Тулпор эрур нафосат рамзи, кўрар унда тотли бир қази. Олий мартабага кўнгил қўйди-ю, фаввора томчиси отилди кўкка. Сўнг... йиғлай-йиғлай қайтди аслига. “Ҳайвон!” деб лаънат айтдилар. билмадилар ҳайвоннинг ранжиб қолишин. Ерга қўнолмаётган кабутар
|