Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova
Йўл ҳаражатига Умидани ўзига қанча ҳаражат кетади?
... ёки мавзуни ёпиб қўя қоламизми?
|
Самарқанднинг ўзидан бирор таксини гаплашилса (тўғри Андижонга, клиникага олиб борадиган қилиб) бўлади.
Такси ҳайдовчиларига вазиятни тўғри тушунтирилса, улар ҳам тушунадилар. Йўлида қилиб йўл ҳаражатини иложи борича енгилроқ қилиб берадилар. (Устига-устак ҳозирда барча таксилар газ билан юради ва кўп ҳаражат ҳам кетмайди.)
Қизни Тошкентгача олиб келиб, бу ердан кейин Андижон машинасига ўтказиш... Майда иш ва ҳаражат ҳам ўзига яраша бўлиши мумкин.
Инсофли таксист бўлса, нари борса бир тарафини ўзига 70-80 мингга олиб боради ва бўш қайтмасдан Андижондан Тошкентгача одам олиб қайтиши мумкин.