Цитата:
Сообщение от Bakhtiyor aka
После того как нейрохирург осмотрит и дасть более детальное описание болезни, начнём переговоры с Андижансокой клиникой, через Жасурбека. Данные которые он просил начали готовить, МРТ тоже представим если надо. На всякий случай надо спросить, Андижанский врач может в Самарканд приехать?
|
У инсон доимо инсонларга ёрдам беришни ва уларни дардига шифо беришни хуш кўрадиган ва шифодан сўнг лаззатланадиган инсон. Унга вазиятни тушунтирсам, керак бўлса "Хитойгаям" боради.
Яна бир нарса, мен маълумот сифатида кўп гапларни гапирганим учун узр! Мен у инсонга ишонганим (яъни, тасаввур қилиб бўлмас даражадаги жарроҳлик ишларини қилгани ва ўша инсонларга шифо баҳш этганлиги) учун қўшимча иловаларни ёзишимга тўғри келди. Буни кўп гапиришга йўймаслигингизни сўрайман!
Андижондан эшитган хабарим мени умидсизликдан қайтарди, гарчи Умиданинг қандай ҳолатда эканлигини кейинчалик билсамда ва шифокорга худди шу маълумотни берсамда. Демак амалласа бўлади деган фикр билан Баҳтиёр акага мурожаат қилдим. Шифокорга изоҳлашим бўйича, унинг жавоби - "у худо хоҳласа давосини топади" - деган гаплари кўнглимни кўтарди ва мендан сўраган маълумотларини мен ҳам сўрадим.
Яратган эгам хуш кўрса, ҳаракатларимиз зое кетмайди деган умиддаман!