|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
ZiyoNET Общественная образовательная сеть |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#9 | ||
Хоразмда эчкини геччи дейишади, ёстикни така, тогани дойи, пашшани чивин, чивинни пашша, каттани улли, узидан катта одамни ёшулли, пешонани манглай, шурпешона иборасини манглайи кора дейишади. Ёстик сузини хар жойда хар хил, такия, така, бел, болиш дейишади.Бухорода бошим огриди деганни майнам чикди дейишади. Жинни сузи Каршида девона, кишлок жойларда тентак дейилади. Пайпокни жанубий вилоятлардаги кипчок уруглари жилап дейишади, шунингдек йиглаб сузи хам жилап деб гапирилади. Дуконга бир бола (бола сузи хам жанубда бачча дейилади) бориб сотувчига пул бериб, битта жилап беринг деса сотувчи кузини укалаб " ...у-у-у-у.... у-у-у-у-у... Булдима? энди борайбер баччам!", - дебди. Кунгиротлар (Кашкадарёни Дехконобод, Сурхондарёни Бойсун, Шеробод ва бошка туманларда) дедим, айтдим, килдим ва бошка шу каби сузларни деб эдим, ойтиб эдим, киб эдим... дейишади. Улар пастни тубан дейишади. Асосан тогда яшовчи кунгиротлар, бошка жойга бориб кайтаётган танишларини учратишса, " Ха, фалончибой тубанлаб эдингизма?", - деб сурашади. Шева хакида гап кетганда яхшиси мана шу жойда маълум бир шевада ёзишган маъкул, чунки хотирага хар хил шевалардаги хамма сузлар хам келавермайди. Агар уша шевада ёзилса харкалай хар бир сузни уйлаб ёзишга тугри келади. Мен шу уринда бир шеъримни ёзмокчиман. Уни бахолаш сизларга хавола:
Ўзбегим тили ширин Она юртим – Нуристон! Чаманзор богу-бустон, Хар гушаси гулистон, Тенги йук Узбекистон. Узбегим тили ширин, Сузида мехр яширин. Ёшу-кари успирин, Сизлашади бир бирин. Бир дарахтда юз мева, Тилини безар шева. Ховва, деб эдим, вотти, Олуттию келопти… Бошида дуппи, калпок, Белбог, кийик белида, Узбегу коракалпок, Мехмондустлик феълида. Дехкон, богбон ва чупон, Эгнида туну чопон, Жанубда куйлар бахши, Водийда пайров яхши. Купкари булар улок, Чашма дейилар булок, Акани дерлар ога, Дойи дейилар тога, Урфу одат кийимда, Оханрабо куйида, Фарк бор курган уйида, Хатто килган туйида. Гуё халким буйнида, Товланар гузал маржон. Кушиги, уйинида, Мазмун бор олам жахон. Баходирхон Султон |
|||
|
Ответить |
6 "+" от:
|
|