Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > ZiyoNET
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

ZiyoNET Общественная образовательная сеть ZiyoNET


 
 
Опции темы Опции просмотра
Старый 11.08.2010 16:57   #20  
Offline ID uParty Member
Аватар для Naim Karimov
Оффлайн
благотворительный фонд памяти жертвам репрессий
ведущий научный сотрудник, профессор, доктор филологических наук
Сообщений: 112
+ 41  402/111
– 0  0/0

Uzbekistan
Цитата:
Мулла Исҳоқнинг кейинги ҳаёти

”Рашид афанди” Мулла Исҳоқ билан бирга 1863 йил кузининг бошларида Қарши шаҳрини тарк этиб, дастлаб Ҳиротга, 15 ноябрь куни эса Ҳиротдан Машҳадга боради. У асл қиёфасига қайтиб, ўша йилнинг 25 декабригача яна Армин Вамбери сифатида Машҳад губернатори вазифасини адо этаётган инглиз полковниги Долмажнинг меҳмони бўлади. 1864 йил 4 январь куни Теҳронга етиб келиб, Буюк Британиянинг Эрондаги элчиси Алисон билан учрашади, Эроннинг ёш подшоси Назриддиншоҳнинг қабулида бўлади. Табиийки, Мулла Исҳоқ “Рашид афанди” – Армин Вамберининг бу махфий учрашувларида қатнашмай, сирли ҳамроҳини карвонсаройларда кутади.
Сайёҳ Теҳронда икки ой тургач, 1864 йилнинг март ойида ҳамроҳи билан бирга Константинополга келади. У Констинтинополга етиб келганида, Мулла Исҳоқнинг қўлига пул беради-да, Маккага борадиган йўлни кўрсатиб, унинг ҳаж сафарига ёлғиз бориши мумкинлигини айтади. Аммо Мулла Исҳоқ алданганини сезган бўлса ҳам, Маккага ёлғиз боришдан чўчибми ёки сафар давомида ҳамроҳи таъсирида ҳаж зиёрати орзусидан воз кечибми, “Рашид афанди”дан ўзини бегона юртда танҳо қолдирмасликни, у билан Фарангистон (Европа) га бориб, у ерни кўриб, сўнгра Константинополга қайтишига имкон беришини илтимос қилади. Шундан кейин улар биргаликда Венгриянинг ўша йиллардаги пойтахти Пештга йўл оладилар. Вамбери она ватанига етиб келгач. Мулла Исҳоқни дўстлари ихтиёрига топшириб, ўзи сафар ҳисоботини бериш учун Лондонга жўнайди.


__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ.
Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом.
Ответить 
"+" от:
 




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2026, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх