ZiyoNET ахборот ресурс маркази тармоғи янги - Fikr.uz лойиҳасининг ишга тушганлигини мамнуният билан эълон қилади.
Лойиҳа
ZiyoNET ахборот ресурс маркази тармоғи доирасида ташкил топди.
Fikr.uz сайти фойдаланувчиларга фикрларини эркин баён қилиш, турли соҳадаги кишилар билан таълим, маданият, АКТ ҳамда жамият каби йўналишларда фикр, тажриба алмашиш имконини беради. Fikr.uz сайтини тузишда LiveStreet платформаси танланиб, рейтингларни ҳисобловчи мураккаб тизим ёрдамида хабар ва мақолаларнинг сифати ва мазмунига аниқ ва холисона, адолатсизликдан ҳоли тарзда баҳо бериш имконини беради.
Fikr.uz сайтининг мақсад ва вазифалари нимадан иборат? Fikr.uz – ахборот ресурслари ва ижтимоий тармоқдаги ўзига хос мулоқат майдончаси бўлиб, бу ерда фойдаланувчиларнинг нафақат фикр ва мулоҳазалари, балки ўзаро алоқалари ҳам мужассамлашган бўлади. Fikr.uz сайтида инсонлар қизиқишлари асосида бирлашиб, бу қизиқишлар барча фойдаланувчиларнинг сайтдаги фаолиятига рейтинг тизими орқали таъсир кўрсатади.