|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
#10 |
![]() |
КЎКЛАМ ҚАЙҒУСИ
Эй қоронғи узун қишнинг ҳаёли Кўклам чоғи кўзларимда ўйнама! Айрилиқнинг чидаб бўлмас малоли Кўклам, майса юзларида қайнама! Бир оз... бир оз кўнгил берай кўкламда Шафтолининг гўзал, қизил юзига, Бир оз... бир оз алданмайин кўнглимда Бош чиқарган йигитликнинг сўзига. Қаршимдаги кулиб турган юмшоқ қиз Кўм-кўк майса ўртасида бир гулдир. Кўп йиғладим ... ёшларимни қатор чиз Ва қаршимда гўзал қизни бир кулдир! Кўклам чоғи ... Сайроқ булбул сайрамас, На учунким, танбуримнинг тили ёъқ. Ул гўзал қиз чин қараш-ла қарамас, На учунким, умидимнинг ёъли ёқ. Тилларимда ҳар кўкламнинг қўшиғи, Юрагимда ҳар гўзалнинг севгиси, Кўзларимда ҳар қайғидан бир йиғи, Юзларимда алданишнинг белгиси. Ёлғиз менми кўклам чоғи йиғлаган? Ёлғиз менми ҳар умидда алданган? Ёлғиз менми кўкрагимни тиғлаган? Ёлғиз менми севинч билан бўлмаган? Эй кўкламнинг кўз тортғувчи келини, Нима учун йиғлатасан бир мени? ... Чўлпон |
|
|
Ответить |
|
3 "+" от:
|
|
|
|